Чотқол тизмаси

Шахтёр чўққиси: булутлардан юқорида

Бу сафарга тайёргарлик бир ҳафта олдин бошланган эди. То охирги кунгача сафарнинг бўлиши савол остида эди. Ҳафта бўйи ёмғир ёғди, тоғларда эса қор йиғилди. Боражак манзилимиздаги об-ҳаво маълумоти ҳар кун ўзгариб турди. Ярим кун олдинги маълумот бизни бироз хурсанд қилди. Соат 11 ларга бориб ҳаво бироз очилиши башорат қилинган эди. Тоғда қор қатлами анча қалин. Йўлбошловчимиз агар ҳаво булутли ва Давоми …

Реваш: хато қилиш ҳикматлари

Чотқол тизмасида баландлиги 3000 метрдан ошадиган 15 дан ортиқ чўққи бўлиб, уларнинг ярмидан кўпи Қирғизистон ҳудудида жойлашган. Чотқол водийсида Катта Чимён, Қизилнура, Арашон, Бобойтоғ чўққилари анча машҳур ва сайёҳларни доим ўзига жалб қилади. Реваш чўққиси эса тоғчилар учун унчалик қулай бўлмаган ҳудудда жойлашган. Шу боис ҳам чўққи яхши ўрганилмаган ва у ҳақида маълумот жуда кам. Реваш тоғига бориш учун Тошкентдан Давоми …

Қизилнура фалсафаси

Бундан 20 йиллар аввал ҳам Тошкент атрофидаги тоғлар шаҳардан тез-тез кўриниб турарди. Ҳозир бундай ҳолат нодир бўлиб қолди. Асосан қиш-баҳор мавсумида Тошкентдан шарқда, Паркент томондан оппоқ қорга бурканган улуғвор чўққи кўринади. Бу Қизилнура бўлиб, Чотқол тизмасининг энг баланд нуқталаридан бири ҳисобланади. Шу йил баҳорда Кумушкон тоғларига чиққанда Қизилнурани кўриб, чиқиш истаги яна бир оловланганди. Бир ҳафта олдин тоққа олиб чиқувчи Давоми …

Палтау шаршараси, Обираҳмат ғори

Бу сафарги саёҳатим тарихий ва табиий манзиллар томон бўлди. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида, Чотқол тоғлари водийсида бир-биридан гўзал кўллар, шаршаралар, дарё водийлари мавжуд. Палтов (Палтау) шаршараси ҳам табиий гўзаллиги билан ўзига тортади. Шаршара йўлида эса қадимий Обираҳмат ғори мавжуд бўлиб, бу ерда Ўзбекистондаги энг қадимий инсон суяклари топилган. Палтовсой дарасига Чорвоқ сув омборининг жанубий қирғоғи бўйлаб, Бурчмулло қишлоғигача бориб, кўприкдан Давоми …

Таҳлика ва ишонч орасида: Катта Чимён чўққиси

Денгиз сатҳидан 3309 метр баландлик. 20 сантиметрлик йўлак билан 70 даражали тик қоялардан ёнлаб ўтиш. Икки тарафи тик жар бўлган қоялар устидан юриш. Ёз, баҳор ва қиш. Фантастик пейзажлар. Тош ва шағалли сўқмоқлардан сирпаниб пастга тушиш. Катта Чимён чўққисига кўтарилиш шулар билан эсда қолди. Катта Чимён чўққиси — Ғарбий Тяншаннинг Чотқол тизмасида, Катта Чимён тоғида жойлашган. Тошкент шаҳридан 80 км Давоми …