Велосипед ҳайдаш

Велосипед орзуси

Болалигида ўз велосипеди бўлишини орзу қилмаган ўғил бола бўлмаса керак. Айниқса, уч ғилдиракдан икки ғилдиракка ўтиш жараёнлари анча ҳаяжонли ва унутилмас бўлади. Икки ғилдиракли велосипедда учишни қўшнимизнинг велосипедида ўрганганман. Бир неча марта йиқилиб, тирсак, тиззаларим шилингани ҳамон эсимда. 90-йилларнинг иқтисодий инқирози барча оилаларга таъсир қилган. Вазиятни кўриб, дадамга “велосипед олиб беринг” деёлмасдим. Ҳар-ҳар замонда қўшнилар ва танишларнинг велосипедини ҳайдаб турардим. Давоми …