Шарифжон Аҳмедов

Болаларга қандай китоблар ёқади?

10 ёшли ўғлим АбдулАзиз сўнгги кунларда кетма-кет “Академнашр”нинг болаларга бағишланган китобларини ўқиб тугатди. Биринчи ўқигани Саъдулло Қуроновнинг “Коинот жавоҳири” китоби бўлиб, болада катта таассурот қолдирди. Менинг таклифим билан АбдулАзиз ўқиган китоблари ҳақида таассуротларини кундаликка ёзиб боради. “Коинот жавоҳири” ҳақида унинг хулосалари: “Китобни ўқиб чиқарган хулосам шуки, инсон дунёдаги энг кучли ва ақлли махлуқот экан. Одам миясининг фақатгина 10 фоизини ишлатар Давоми …