Шахтёр чўққиси

Шахтёр ва Бобойтоғ чўққилари

Умримда бунақа алдамчи чўққини кўрмагандим. Муттасил баландликларни ошиб келасан. Олдингда муаззам бир чўққи кўринади. Бўлди, шунга чиқиб борсам мақсадга етаман, дейсан. Бор кучни йиғиб чўққига кўтариласан-да, тўғрингда яна бир баландроқ чўққи кўринади. Ҳа, адашибман, асл чўққи шу экан, дейсан. Унга ҳам кўтариласан. Қаршингда яна чўққи намоён бўлади. Ниҳоят, еттинчи чўққи боласи ортидан қор қоплаган довончадан ўтганда, узоқдан яна икки чўққидан Давоми …

Шахтёр чўққиси: булутлардан юқорида

Бу сафарга тайёргарлик бир ҳафта олдин бошланган эди. То охирги кунгача сафарнинг бўлиши савол остида эди. Ҳафта бўйи ёмғир ёғди, тоғларда эса қор йиғилди. Боражак манзилимиздаги об-ҳаво маълумоти ҳар кун ўзгариб турди. Ярим кун олдинги маълумот бизни бироз хурсанд қилди. Соат 11 ларга бориб ҳаво бироз очилиши башорат қилинган эди. Тоғда қор қатлами анча қалин. Йўлбошловчимиз агар ҳаво булутли ва Давоми …