Март ойида ўқиган китобларим

05.03.2019 Ўн биринчи довон. Очерк ва публицистика (Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1985) Оддий ўқувчи учун зерикарли туюлиши мумкин, аммо журналистика тарихи билан қизиқувчилар учун яхши манба. Китобда 11-беш йилликда (СССРда ҳар беш йилликнинг дастурию режаси тузилгани маълум, ҳозирги ривожланиш стратегияси каби) амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида ёзилган энг сара мақолалар жамланган. Аксар мақолалар асосан қишлоқ хўжалиги ва қисман саноат ва Давоми …

Нафас олсам майлими?

Бир валломат таксист билан суҳбатдан: — Ана кеча BBCдан кўрсатди. Монголиянинг пойтахтида аҳолининг ярми яшаяпти экан. Пойтахтининг ҳавоси жуда зарарли бўлиб кетибди. Турли касалликлар келиб чиқяпти экан. Ҳукуматнинг аҳолини Тошкентга келишини чеклаши нормал. Нима қилади бу ерда? Бориб ўзининг вилоятини гуллатсин! — Чеклаш билан ҳеч нарсага эриша олмайди. Чеклашдан аввал шароит яратиш керак. Агар вилоятда Тошкентдаги каби шароит бўлганида, пойтахтдаги Давоми …

Бугунги велосаёҳатим: Тошкент – Сўқоқ – Тошкент

6 йилдан бери мунтазам велосипеддаман. Соғлик ва иқтисод учун фақат фойда бўлди. Эрталаб ҳаво яхши экан. Озроқ ишларимни битирдим-да, 11:00 ларда “бир Паркентга бориб келай” деб йўлга чиқиб кетдим. Йўл-йўлакай бошқа ишимни ҳам битирдим. “Крестик”дан Паркентгача тўхтамай ҳайдадим. 2 соат деганда Паркентга кириб келдим (40 кмлик йўл). Янгибозоргача йўллар текис, равон. Янгибозордан Паркентгача тепаланиб бораркан. Паркентга келиш арафасида бира-тўла Сўқоққа Давоми …

Февраль ойида ўқиган китобларим

03.02.2019 Чингиз Айтматов. Асрга татигулик кун (Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1989) Романда гўё 100 йилга чўзилган бир кун ҳодисалари қаламга олинган. Ёзувчининг маҳорати шундаки, асрга татигулик воқеаларни бир кунга сиғдира олган, сингдира билган. Асарни яна қайта ўқишимга сабаб бўлган воқеа – манқурт Жўломон ҳикоясидир. Сариўзакни босиб олган жунжанглар машъум усулни қўллайди: асир тушган навжувон йигитларнинг сочи Давоми …

Эркак каби курашолмадингми, энди аёл каби йиғла!

Мусулмонлар Ипанияда 8 аср ҳукмронлик қилдилар. Андалусда буюк Ислом цивилизацияси юксалди… 1492 йил 2 январь куни Испаниядаги сўнгги мусулмон ҳукмдори, Ғарнота амири Муҳаммад XII узоқ қамал ва Фас қиролидан ёрдам келмагани сабаб ал-Ҳамро (Альгамбра) саройини тарк этиб, Изабелла I ва Фердинанд II қўшинларига шаҳарни топшириб, чиқиб кетади. Ундан сўнг Андалусда Исломнинг давомийлиги ҳам тугайди. Мусулмон аҳолининг баъзилари Андалусни тарк этади. Бошқалари Давоми …

Йўл ва йўловчи маданияти

Автобусда кондукторнинг шанғиллаган овози эшитилди. Ўша томонга қарадим. Кўринишидан талаба йигит билан тортишяпти: – Эрталаб шошилганда чўнтакка пул солиш эсдан чиқибди. – Эркак киши, пулингга қараб кейин чиқсанг бўлмайдими? – Опа, узр, телефонимда Click бор. Рақамингизни беринг, ўтказвораман. – Клик-мликингни бошимга ураманми, пулни тўла! Кондукторнинг олдига бориб, пулни мен тўлаб юборишимни айтдим. – Йўқ, ўзи тўласин, булар ўзи шунақа. Доим Давоми …

“Вақтинчалик прописка”ни онлайн олиш осонми?

2013 йили “Вақтинчалик прописка” олиш тартиби бошлангандаёқ, ҳужжат тўплаб, у ёққа югур-бу ёққа югурлардан зада бўлиб, наҳот шуни электрон тартибда амалга ошириб бўлмаса, деб ёзгандим. 2018 йил ноябрь ойидан ягона интерактив давлат хизматлари портали – my.gov.uz орқали Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш хизмати тест режимида ишлай бошлади. Хизмат статистикасига кўра, ноябрь ойида 1, декабрь ойида Давоми …

Метин Уйғур чинорининг шохлари бир-бир синдирилмоқда

7-8 йил аввал ҳам Уйғуристондаги дўстлар билан ёзишиб турар, ижодий ҳамкорлигимиз бор эди. Улар жуда эҳтиёткор эди: Хитойдаги уйғурлар ҳаёти, сиёсат, дин ҳақида гапиришмасди. Бир марта электрон почта орқали Шарқий Туркистон деб ёзганимда, улар бундай атамани қўлламаслигимни, бу термин Хитойда тақиқланганини, бунинг учун жавобгарликка тортилиш мумкинлигини айтишганди. Орада ziyouz.com Хитойда блокланди. Сўнгги 3-4 йилда дўстларим билан алоқа узилди. Уларнинг тақдири ҳақида яхши Давоми …

Январь ойида ўқиган китобларим

Маърифатли дўстларимнинг таклифига кўра, бир ой давомида ўқиган китобларим ҳақида мухтасар фикр-мулоҳазаларимни ёзиб боришга қарор қилдим. Қайдларим китобхонликка тарғиб бўлса, кимгадир фойдаси тегса, нур устига нур! Ҳозир китоб танқис замон эмас. Китоб ўқишнинг турли воситалари мавжуд. Электрон китоб дейсизми, аудиокитобми – топиш осон бўлиб қолди. Босма китоблар ҳам 15-20 йил олдингига нисбатан хийла кўпайган. Шахсан мен мутолаанинг барча воситаларидан фойдаланаман: Давоми …

Энг арзон саёҳат

Постдан мақсад асло мақтаниш эмас. Ўзимга ёққанини бошқаларга ҳам раво кўриш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш. Одатда бир йилда 20 мартагача тоққа чиқаман. Шаҳарнинг шовқинидан узоқда, табиат бағрида, сув бўйида, тупроқ-тош устида, осмон остида, тоза ҳаво бағрида дам олиш, мутолаа қилиш, болаларга атрофни танитиш жону дилим. Тошкентдан ҳар куни тоғ тарафга электропоезд қайтнайди. Нархи атиги 3500 сўм. Егулик, таом учун Давоми …