Июль ойида ўқиган китобларим

09.07.2019 Лев Толстой. Хаджи-Мурат. Москва, “Азбука-классика”, 2009 Авар халқи қаҳрамони Ҳожимурод (1818–1852) – Кавказ халқларининг подшо Русиясига қарши олиб борган озодлик ҳаракати етакчиларидан бири, имом Шомилнинг ноиби. Мард ва ўта қатъиятли саркарда сифатида чор қўшинига қарши кўплаб жангларда қатнашиб шуҳрат қозонган, хусусан, партизан урушида ҳарбий қобилиятини намойиш қилган. Имомлик ичидаги баъзи тартиблар, русларга қарши уруш тактикаси ва стратегияси борасида ихтилофлар, Давоми …

“Фориш” халқаро умумқўшин тоғ полигонига саёҳат

Ҳарбий хизматга 2007 йили борганман. Тўғриси, бир ойлик ҳарбий хизмат сифатидан қониқмаганман. Номигагина ўтказиладиган сиёсий, тактик тайёрлов дарслари ё камлик қилган, ё унчалик фойда бермаган. Бир ойнинг 8 куни пахта теримида ўтган. Овқатланиш, айниқса ювиниш ва ҳожатхона шароитлари яхши эмас эди. Лекин ҳарбий тайёргарлик, полигонга 30 километр бориш-келиш, Калашников автоматидан жанговар ўқ отиш ҳар бир аскарнинг ёдида қолган. Кеча Мудофаа Давоми …

Чиллада муздаккина велосаёҳат: Чорвоққа отланамиз

Шаҳарда иссиқ куйдирмоқда. Ҳеч ким йўқ дарёю кўлда чўмилиш завқи устун келди. Янги шоссе велосипедимда ҳали тоққа бормагандим. Бомдоддан кейин тоғни кўзлаб, йўлга чиқиб кетдим. Сахар велосипед ҳайдаш жуда фойдали: ҳаво тоза, салқин, машиналар кам. Тошкентдан ғизиллаб чиқиб кетдим. Тезлик ёмон эмас: 25-30 км/с. Қибрайдан ўтиб, Байқўрғонга етганимда темир йўл кесишмасидан катта тезликда ўтиб кетибман. Велосипед ғилдираги релсга қаттиқроқ урилиб, Давоми …

Бишкекке таасирленген өзбекстандык блогер

Ылдам жана арзан интернет, стипендия төлөп берген акысыз окуу жай, жардам бергенге дилгирленип турган меймандос кишилер. Өзбекстандык блогер Давронбек Тожиалиев Кыргызстан баш калаасы Бишкектен дагы кандай таасирленди? Блогердин күндөлүгүн айрым кыскартуулар менен сунуштайбыз. Алматынын “Сайран” автобекетинен Бишкекти көздөй автобус жана жеңил унаалар каттайт. Автобустун жол акысы 1800 тенге (39600 сум). Ал эми таксилер Кордайга чейин 2500 тенге (55000 сум). Бишкектин Давоми …

Июнь ойида ўқиган китобларим

04.06.2019 Ақоид китоби. Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг “Фиқҳул акбар” китобига шарҳ (Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2019) Буюк Имом Абу Ҳанифанинг “Фиқҳул акбар” китоби ақоид борасидаги мўътабар рисолалардан бири бўлиб, у мужтаҳид олимлар учун эмас, оддий ўқувчилар учун мўлжалланган. Унда Ислом эътиқоди, Аллоҳнинг зотий сифатлари, иймон билан боғлиқ энг муҳим масалалар баён қилинган. Зеро, ақидани ўрганиш ҳар бир Давоми …

Бишкек таассуротлари: СССРга қайтиб

Алматининг “Сайран” автовокзалидан Бишкекка автобус ва таксилар қатнайди. Автобус билети нархи 1800 тенге (39600 сўм). Таксилар Кордайгача (чегара пункти) 2500 тенге (55000 сўм). Бишкек янги вокзалигача 3000 тенге (66000 сўм). 235 километрлик масофани 3,5 соатда босиб ўтиш мумкин. Бишкекда дўстларим кутиб оладиган бўлишди. Такси манзилгача 4000 тенгега (88000 сўм) ташлаб қўядиган бўлди. Қозоғистонликлар Бишкекдаги якшанба куни бўладиган Марказий Осиёнинг энг Давоми …

80$ га Тошкентдан Алматига 3 кунлик саёҳат

Алматида аввал 3 марта бўлганман. Чиройли шаҳар, яшил қалъа. Бу сафар “Go Viral” халқаро медиа фестивалида иштирок этиш таклифи бўлди. Ташкилотчилар йўлкира, яшаш ва овқатланиш харажатларини қопламас экан. Медиа оламидаги янгиликлардан баҳраманд бўлиш истаги устун келди. 3 кунлик фестивалда ўз ҳисобимдан иштирок этишни ният қилдим. Ҳар қандай харажатларни минималлаштиришга ҳаракат қилиб, изланишни бошладим. Тошкентдан Алматига учоқ, поезд, автобус, такси билан Давоми …

Баракотли Рамазон

Аллоҳга ҳамд бўлсин, бу йилги Рамазон ойи юртимизга жуда баракали келди: – 3 та катта жомеъ масжиди очилди (Тошкентда “Сузук ота” ва “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф”, Термизда “Термизий”). – Яқин Шарқдаги уруш нуқталарида 156 нафар ватандошларимиз олиб келинди. – Диний айблар билан қамалган бир қанча юртдошларимиз озод этилди. – Юртимиздаги барча масжидларда таровеҳ хатми Қуръон билан адо этилди. Андижондаги Давоми …

Май ойида ўқиган китобларим

16.05.2019 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тасаввуф ҳақида тасаввур (Тошкент, “Шарқ” нашриёти, 2011) Сунний тасаввуф ҳақида ўзбек тилида муфассал маълумот берилган илк китоб. Асар чоп этилган йиллари (илк нашри 2004 йил) халқимиз орасида тасаввуф борасида турли гап-сўзлар кўпайган, уларнинг қай бири тўғри, қай бири нотўғри эканини ажратиб олиш мушкул эди. “Пирга қўл берган кишининг аввалги гуноҳлари кечирилар экан, қазо намозларини Давоми …

Колима — даҳшат остонаси

Ютубда 5 миллиондан ортиқ обуначига эга россиялик блогер Юрий Дуднинг “Колыма – родина нашего страха” деб номланган 2 соатлик ҳужжатли фильми рус медиасида шов-шувларга сабаб бўлди. Унда Сталин қатағонларининг аянчли оқибатлари ҳақида фикр билдирилган. 2018 йил октябрда Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, 18 ёшдан 24 ёшгача бўлганларнинг қарийб ярми Сталин қатағонлари ҳақида ҳеч қачон эшитмаган экан. Давоми …