“Сиз экипировкага минг доллар сарфлаб чиққан чўққига бир чўпон оддий таёқ ва калишда чиқиши мумкин” — Давронбек Тожиалиев билан суҳбат

Баҳор келиб, тоғларга чиқиш мавсуми бошланди. Тоғларга чиққан одам ўзи босиб ўтган манзилга, узоқ-узоқлардаги бошқа тоғ тизмаларига назар ташлар экан жуда кўплаб нарсалар ҳақида фикр юритади. Кенгликларга назар солиш биқиқ шаҳарда инсон миясида пайдо бўлиб қолган чегараларни йўқ қилишга ёрдам беради. Afisha.uz мана шундай тоғ чўққиларини забт этувчи Давронбек Тожиалиев билан суҳбатлашди. Унда тоғларга чиқиш учун қандай тайёргарлик кўриш кераклиги, Давоми …

Умрга татигулик умра

Ҳарамайн сафари: ичкаридан назар Саудия Арабистонидан – сафардан қайтганимга ўн кун бўляпти-ю, ҳар куни тушимда Масжидул ҳарамни кўраман, ҳеч қачон қулфланмайдиган масжидни кезаман, Каъбани тавоф қиламан. Қизиқ, у ёқдалигимда сакинат маскани Мадинаи мунавварага кўпроқ ошуфта бўлдим деб юрган эдим, лекин тушимга фақат Маккаи мукаррама киряпти. Ҳа, бизнинг таққосу нисбатларимиз жуда нисбий. Макка ва Мадинани ажратиб бўлмас экан: бири ота, бири Давоми …

Китобхон болаларга 8 тавсия

1. Кунига бир соатни китоб ўқиш учун ажратинг. Бунда давомийлик муҳим аҳамиятга эга. Ўзингизга ҳар куни камида бир соат китоб ўқишни вазифа қилиб олинг. Шу тарзда китоб ўқиш тезлигингиз мунтазам ошиб боради. Секин-аста кунлик китоб ўқиш соатини ҳам ошириб бориш мумкин. 2. Ўзингизга ёқадиган қулай жойда мутолаа қилинг. Ётиб ўқимасликка ҳаракат қилинг — кўзингиз чарчайди. Китобни кўзингиздан 30-40 см узоқликда, Давоми …

Ноябрь ойида ўқиган китобларим

07.11.2023 Жон Кракауэр. Сийрак ҳаво ичра: Эверестдаги фожиа ҳақида шахсий ҳикоя (Jon Krakauer. Into Thin Air: A Personal Account of the Mt. Everest Disaster) Ушбу илмий оммабоп бестселлер америкалик журналист ва алпинист Жон Кракауэр қаламига мансуб бўлиб, 1997 йили чоп этилган. Китоб 1996 йилги Эверест чўққисидаги фожиа ҳақида. Ўшанда “дунё томи”да 12 алпинист ҳалок бўлганди. “Outside” журнали топшириғи билан Эверестга Давоми …

“Ватан – қалбимда, юрагимда!”

Бугун миллий байроғимиз куни. Уни қанчалар яхши кўришимни кўпчилик билади. Аммо, бугун Она Ватан туғи ҳақида эмас, Фаластин байроғи ҳақидаги ажиб хотираларимни бўлишмоқчиман. 2011 йилнинг ёзида Германияга сафар қилдим. Ўшанда ҳам Исроил Фаластинга қарши ҳужум қилиб, Ғазза ва Ғарбий соҳилни бомбалаётган эди. Берлиннинг айрим жойларида Исроил режимига қарши норозилик ҳам бўлган, айрим уйларда норозилик рамзи сифатида Фаластин байроғи илиб қўйилган Давоми …

Аввал сен китоб ортидан югурасан, кейин китоб ортингдан қувлайди

2008 йил. Ёмғирли куз кунларининг бири. Хўжа Аҳрор валий масжиди кираверишидаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг китобларини сотадиган дўкончадан “Ҳадис ва ҳаёт” тўпламининг қутига жойланган жамланмасини сотиб олиб, ўзимда йўқ хурсандман. Ўшанда бу менинг барча жамғармам эвазига келган эди. Пул жуда оз қолган, боз устига ўша куни бир қанча ишларни ҳал қилишим керак эди. 30 тача китобдан иборат қутини кўчада Давоми …

“Уйғониш” қалбларни ҳам уйғотсин!

Алишер Саъдуллаев ва Ҳусан Мақсудов жамоаси ажойиб ишга қўл уришибди. 7 китобдан иборат, мусулмон Уйғониш даврининг етти нафар буюк намоёндаси ҳақида “Уйғониш” деб номланган тўпламни нашр этишибди. Бугун тўпламни қўлга оларканман, илк маълумот мўъжаз китобчаларнинг муаллифлари ҳақида бўлди. Илм ҳақида тўпламни унинг ўз эгаларига топширишганидан қувондим. Тарих фанлари доктори, профессор Ашраф Аҳмедов “Мусо ал-Хоразмий”, “Аҳмад ал-Фарғоний”, тарих фанлари номзоди, доцент Давоми …

Арслонбоб. Шаршаралар ва энг катта ёнғоқзор ўрмон

Арслонбоб – Қирғизистондаги Фарғона тизмаси этагида жойлашган жуда сўлим қишлоқ. У ўзининг гўзал шаршаралари, боғлари, дунёдаги энг катта ёнғоқзор ўрмонлари билан машҳур. Авваллари орада чегара бўлмас, бемалол автобуслар қатнар, халқларимиз жуда яқин эди. Шу боис айримлар Арслонбобни ҳалиям Ўзбекистонда деб ўйларкан. Шанба куни бомдодни Марғилондаги “Хонақоҳ” масжидида ўқигач, “Ўрам” чойхонасида нонушта қилиб, Андижоннинг Маданияти сари йўлга чиқдик. Қиғизистоннинг Жалолобод вилояти Давоми …

Арашан чўққиси

Ўзбекистон табиатининг ҳали беғубор, унча тегинилмаган уникал жойлари бор. Айниқса, у ерга яхши кўрганларинг билан борган киши ўзини қайсидир бошқа манзилга тушиб қолгандек ҳис қилади. Атроф шу қадар гўзал, дўстлар суҳбати шу қадар ёқимлики, тана ҳам, руҳ ҳам бирдек дам олади. Чўққидаги манзарани кўриб эса Яратганга беихтиёр ҳамд айтасан: бунчалик гўзал яратмишларинг бор! Етказганингга шукур! Арашан кўллар ва чўққилар тизимига Давоми …

Шахтёр ва Бобойтоғ чўққилари

Умримда бунақа алдамчи чўққини кўрмагандим. Муттасил баландликларни ошиб келасан. Олдингда муаззам бир чўққи кўринади. Бўлди, шунга чиқиб борсам мақсадга етаман, дейсан. Бор кучни йиғиб чўққига кўтариласан-да, тўғрингда яна бир баландроқ чўққи кўринади. Ҳа, адашибман, асл чўққи шу экан, дейсан. Унга ҳам кўтариласан. Қаршингда яна чўққи намоён бўлади. Ниҳоят, еттинчи чўққи боласи ортидан қор қоплаган довончадан ўтганда, узоқдан яна икки чўққидан Давоми …