Жаҳон Интернет тармоғида миллий-адабий меросни тарғиб қилишнинг долзарб вазифалари

23 май куни Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ташкил этган Республика «Китоб байрами» муносабати билан «Китоб — миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси» мавзуидаги илмий-амалий конференцияда «Жаҳон Интернет тармоғида миллий-адабий меросни тарғиб қилишнинг долзарб вазифалари» мавзусида тақдимот қилдим. Хоҳловчиларга уни илова қилмоқчиман:
http://ziyouz.com/files/presentation_d.tojialiyev.pot

ЖАҲОН ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИДА МИЛЛИЙ-АДАБИЙ МЕРОСНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАРИ

Давронбек Тожиалиев,
www.ziyouz.com ва www.ziyouz.uz маърифий порталлари бош муҳаррири
[email protected]

 Ҳозирги глобаллашув жараёнида Интернет энг тез ривожланаётган, ахборот майдонида таъсири тобора ошиб бораётган оммавий ахборот воситаларидан биридир. Бу ОАВда ҳам ахборотга бўлган эҳтиёжни доимий таъминлаб туриш давр талаби бўлиб қолди. Акс ҳолда глобал тармоқдаги ахборий бўшлиқ ўрнини нохолис информациялар эгаллаб олиши турган гап.
Информацион технологияларнинг жадаллик билан тараққий этиши китобхонликка ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Ҳозирда жаҳондаги кўпгина босма ОАВларнинг тиражлари камайиб, уларнинг онлайн версиялари кўпроқ ўқилаётгани, китоблар бозорида электрон китоблар савдоси босма китобларникидан ошиб кетгани кўпчиликка маълум.

http://ziyouz.com/rasmlar/01.jpg

Ғарб дунёсидаги энг катта китоб сотадиган Amazon компанияси 2010 йили 15.6 миллион дона қоғозда нашр қилинган китоб ва 20 миллион донага яқин электрон китоб сотганини маълум қилган. Ушбу трендларни ҳисобга олган ҳолда, яқин келажакда Ўзбекистонда ҳам китоб тарғиботининг катта қисми электрон тармоқларга ўтади, деб баҳолаш мумкин.

Ўзбекистоннинг Интернет фойдаланувчилари (01.04.2013)

http://ziyouz.com/rasmlar/02.jpg

Интернет фойдаланувчилари: 10 042 642 киши.
Мобил фойдаланувчилар: 6 032 278 киши.
Стационар фойдаланувчилар: 4 010 364 киши.

Мобил телефон фойдаланувчилари сони: 18 893 288 киши.
UZ зонасидаги доменлар сони: 16 441
Давлат органлари расмий сайтлари сони: 114

Одноклассники.ру фойдаланувчилари сони: 2 000 000
Ўзбекистондан Одноклассники.ру сайтига кирадиганлар кунлик сони: 1 251 312
Facebook фойдаланувчилари сони: 158 000
Muloqot.uz фойдаланувчилари сони: 72 727

* * *

Ziyouz.com va ziyouz.uz порталларида ёшларнинг қайси турдаги кутубхоналардан фойдаланишлари, керакли ахборотни қаердан олишларини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказилди. Унда 2533 киши овоз берган. Натижалар қуйидагича:

http://ziyouz.com/rasmlar/03.jpg

* * *

Ziyouz портали рақамларда    

14000 дан ортиқ илмий-оммабоп, маърифий мақолалар
3381 та электрон китоб (PDF, HTM, DJVU, MP3, JAR форматларида)
1759 та насрий асар (ўзбек адабиётидан)
465 та насрий асар (жаҳон адабиётидан)
900 дан ортиқ ижодкорнинг фаолиятига оид маълумотлар
124 нафар ўзбек мумтоз шоирлари ижодидан намуналар
281 нафар замонавий ўзбек шоирлари ижодидан намуналар
246 нафар жаҳон шоирлари ижодидан намуналар
10000 дан ортиқ ўзбек мақоллари
5000 га яқин жаҳон халқлари мақоллари
265 та ибратли ҳикоятлар
30000 га яқин ҳикматли сўз ва афоризмлар
1500 та топишмоқ
100 дан ортиқ халқ эртаклари
900 дан ортиқ юртимиз ҳақида фотосуратлар

http://ziyouz.com/rasmlar/04.jpg

Уч тилда фаолият юритадиган порталнинг Facebook, Twitter, Youtube ижтимоий тармоқларида ўз саҳифалари мавжуд бўлиб, уларда кунига минглаб ёшлар маърифий мавзуларда фикр алмашиш имконига эга бўлмоқдалар.
Facebook саҳифамиз доимий мухлислари сони 3200 дан ошди.

Портал билан ҳамкорликда хорижда чоп этилган ўзбек адабиёти намуналари

http://ziyouz.com/rasmlar/05.jpg2009 йили ziyouz.com билан ҳамкорликда Хожа Аҳмад Яссавийнинг янги топилган ҳикматлари ҳамда эски ҳикматлар йиғилиб, турк тилига таржима қилиниб, “Divan-i Hikmet” номи остида (Доктор Ҳаяти Биже тайёрлаган, 520 саҳифа) Анқарада чоп этилди. Айни китоб 2011 йили ҳам 6-марта босмадан чиқди.

Нажмиддин Кубро, Абдухолиқ Ғиждувоний, Юсуф Ҳамадоний асарлари ҳам турк тилига таржима қилинди.

http://ziyouz.com/rasmlar/06.jpgЖанубий Кореянинг Пусан шаҳрида “Она Ватан эртаклари” номли китоб ўзбек ва корейс тилларида чоп этилди.

Шарқий Туркистонда бирқанча ўзбек асарлари таржима қилинди. Шунингдек, жаҳон адабиёти асарлари ҳам ўзбек тили орқали уйғурчага таржима қилинди.

Афғонистонда ҳам бирқанча ўзбек ҳикоя ва қиссалари эски ўзбек лаҳжасида, эски ёзувда чоп этилди. Шунингдек, жаҳон адабиётидан ҳикоялар ҳам ўзбек тили орқали Афғонистондаги ўзбеклар учун эски ўзбек тилида тайёрланди.

Туркияда илмий иш ўлароқ Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” романи, Худойберди Тўхтабоевнинг “Жаннати одамлар” романи, Ойбекнинг “Қутлуғ қон”, “Улуғ йўл” романлари таржима қилинди. Шунингдек, сайтимиз тақдим этган бир қанча шеър ва ҳикоялар дунёнинг турли тилларига таржима қилиниб, антологияларга киритилди.

Интернетда ўзбек тили, тарихи, адабиёти ва маданияти тарғиби янада такомиллаштириш учун нималар қилиш керак?

—республикамиздаги мавжуд барча кутубхона, музейларнинг тўлиқ онлайн каталогларини тузиб, интернетда мунтазам ишлашини йўлга қўйиш керак. Токи, ўқувчи, қаердан қандай манбани топиш мумкинлигини билсин.

— ўзбек Wikipediaсини ривожлантириш бўйича махсус дастурлар ишлаб чиқилиб, ёшларни рағбатлантирган ҳолда жалб этиш керак. Wikipedia — очиқ энциклопедия. Токи биз Ўзбекистон ҳақида ҳаққоний ахборотларни жойлашни бошламас эканмиз, бу манба ҳам нохолис ахборот майдонига айланиб қолиши мумкин.

— ўзбек тилида чиққан энциклопедия ва луғатларнинг электрон вариантини тайёрлаб, интернетга жойлаш керак (худди Яндекс словары каби). Токи ўқувчи ўзига керак бўлган сўз ва атамаларни қийналмай топа олсин.

— мавжуд онлайн кутубхоналар фаолиятини рағбатлантириш лозим.

— барча газета, журнал, бюллетень ва ахборотномаларнинг сайтлари ташкил этилиб, барча мақолалари ва архиви жойланиши керак.

— маънавиятимизнинг ажралмас қисми бўлган мумтоз адабиёт, тарихимизга оид китобларнинг аудио вариантларини ишлаб чиқиш ва интернет орқали тақдим этиш.

Интернет орқали ёшларга китобхонликни тарғиб этиш учун қилиниши мумкин бўлган режалар

— Онлайн танлов, викториналар ташкил этиш. Бу орқали ёшларни китоб ўқишга ўргатиш мумкин.  Саволларга жавоб топиш асносида улар кўп маълумотларни ўрганадилар. Маънавиятни тарғиб этишга масъул ташкилотлар мана шундай тадбирларга хомийликни зиммаларига олишса, икки томонга ҳам манфаатли бўлади.

— Форум ва ижтимоий тармоқларда адабиёт, маънавиятни тарғиб этиш. Ҳозирда шундай манбаларда махсус саҳифалар ташкил этилиб, ёшлар томонидан юритилмоқда ва имкон қадар бойитилмоқда.

— Ёзувчи ва шоирлар, жамоат арбобларининг сайтларини ривожлантириш ва уларнинг Facebookдаги саҳифаларини ташкил этиш. Қалам аҳлларидан Хуршид Давроннинг Facebook ва шахсий сайти орқали маънавиятни тарғиб этишдаги фаолияти таҳсинга сазовордир.

— Адабиёт ва маънавиятни тарғиб этадиган сайтларда нашриётларнинг янги чиқараётган китоблари рекламасини ташкил этиш.

— turklib.uz, qadriyat.uz, abituriyent.uz, e-adabiyot.uz, e-tarix.uz, kh-davron.uz каби мустақил нашрларнинг фаолиятига ҳам омма эътиборини қаратиш ва бошқа оммавий ахборот воситаларида ёритиш.

Тақдимотни сақлаб олиш:
http://ziyouz.com/files/presentation_d.tojialiyev.pot

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *