Author: Davronbek

Хўжа Ахчабурун (Хўжа Пирпир ота) чўққиси

Хўжа Ахчабурун чўққисини илк бор 3 йил олдин Амир Темур ғорига сафар қилганимда кўрган эдим. Ўшанда чўққининг антиқа номи ва кўриниши менда қизиқиш уйғотганди. Ўшанда муаззам чўққига қарарканман, олд тарафдаги баланд, тикка деворлари сабаб унга чиқиш жуда мушкул деб ўйлагандим. * * * Кечаси ёқимли ёмғир ёғди, чодирнинг уст қаватига томчилар урилиб, ҳақиқий тоғ ҳиссиётини берди. Тонг отмоқда, иссиқ ўриндан Давоми …

Сибирь, Волга ва Урал бўйларидаги ўзбеклар

Ҳамид Зиёев. Сибирь, Волга ва Урал бўйларидаги ўзбеклар. Тошкент, “Шарқ”, 2003. Тарих фанлари доктори, профессор Ҳамид Зиёев (1923-2015) қаламига мансуб ушбу асар муаллифнинг 1950–60-йиллардаги қатор тадқиқотлари асосида ёзилган. Мавзу бўйича олиб борилган илмий иш жараёнида муаллиф Россиянинг 24 та нуфузли давлат архивларидан Сибирь, Волга ва Урал бўйларидаги ўзбеклар, сиёсий, иқтисодий, маданий алоқалар, савдо ва карвон йўлларига доир тарихий маълумотларни олган. Давоми …

Бу китобни ҳар бир ўзбек ўқиши керак

Замонавий тарихшунослик, публицистика ва адабиётимизда темурийлар ва бобурийлар мавзуси кенг ёритилган. Лекин ўзбек миллати ва давлатчилигининг шаклланишида жуда катта ҳисса қўшган шайбонийлар масаласи негадир анча кемтикдир. “Nasim Kutub” нашриёти томонидан ўзбек тилига таржима қилинган, турк олими Абдулқодир Мажиднинг “Шайбонийлар давлати” китоби ана шу бўшлиқни тўлдиради, деган умиддаман. Ушбу китобни ўзини ўзбек деб атайдиган барча ўқиб чиқиши зарур, бунда ўқувчи ўз Давоми …

Бодоқ кўли ва Бодоқсой шаршараси

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Бодоқсой дарёси ҳавзасида бир қанча гўзал кўллар ва шаршаралар мавжуд. Кеч баҳор ва ёзнинг бошларида Бодоқсой дараси жуда яшнайди. Охирги йилларда бу жойларга келувчи сайёҳлар оқими анчагина кўпайди. Бу ерга келиш учун пиёда, йўл танламас автомобиль ва вертолёт маршрутлари мавжуд. Энг яхшиси – пиёда келиш. Энг бақувват автомобиль ҳам юқоридаги кўлгача боролмайди (2 км қолганда Давоми …

Тақдируламал вазифа ўша-ўша

Ziyouz.com портали асосчиси Давронбек Тожиалиев билан суҳбат – Давронбек ака, ўзингиздан қолар гап йўқ, матбуот ҳар бир миллатнинг кўзгуси, халқ овозининг минбари ҳисобланади. Бугунги замон журналисти сифатида соҳа олдида турган энг долзарб вазифа нимада деб ҳисоблайсиз? – Газета-журнал, радио-телевидение кўп вақтлар инсонлар учун ҳақиқат минбари вазифасини бажаргани маълум. Бугунга келиб, ижтимоий тармоқларнинг жадал ривожланиши билан минбарлар ҳам кўпайиб кетди. Ҳозир, Давоми …

Иккинчи уринишда Қорақуш чўққиси забт этилди

29.08.2024. Саёҳатчилар гуруҳидаги танишлардан фавқулодда таклиф тушди. Бу йил ҳисобидан ҳали ҳеч ким бормаган манзил: Қорақуш чўққиси (3864 метр). Аввалига мос об-ҳаво ойнасини кутдик. Прогнозлар ҳар куни ёмғир, қор, чақмоқ ва булутли об ҳавони кўрсатарди. Шанба куннинг биринчи ярми учун прогноз яхшиланди. Қорда юриш учун мушуктирноқларни олволдик. Шанба куни тунги соат 2 да Қамчиқ довони сари йўлга тушдик. Довоннинг Тошкент Давоми …

Хўжагул ота чўққиси

Бу чўққи ҳақида илк бор 2020 йили Ҳисордаги энг баланд номсиз чўққига чиққанимда эшитгандим. Ўшанда бизга йўл бошлаган қўриқхонанинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Бахтиёр Оромов атрофдаги чўққилар ҳақида маълумот берган эди. Кечаги сафарни ниҳоялаб, Тошкентга қайтгач, Бахтиёр бобонинг вафот этганини эшитдим. Аллоҳ раҳмат қилиб, охиратини обод қилсин. 2022 йили Ҳисорнинг яна бир азим чўққиларидан Осмонталошга (3686 метр) чиқиш насиб Давоми …

Икки китоб – икки олам

Муаллифлар ўз китобини ҳадя қилса, бўйнимга масъулият юклагандек бўламан. Вақт топиб албатта ўқиб чиқиш, ҳеч бўлмаганда танишиб чиқишга ҳаракат қиламан. Охирги икки китобни эса мароқ билан мутолаа қилдим, маза қилиб, яйраб ўқидим. * * * 27.05.2024 Davut Gazi Benli. Mayna Kanadında Taşkent (Довуд Ғозий Бенли. Майна қанотида Тошкент) Саёҳат саргузашт асарларни ўқиш мароқли. Айниқса, у ўз юртинг ҳақида чет эллик Давоми …

Чилтонбобо чўққиси

Аслида Чилтонбобо чўққисига қиш пайти чиқиш учун борган, 9 км юриб, 2100 метр баландликка чиқиб, қор қалинлиги учун (1 метр) ортга қайтгандик. Ҳозир 2500 метрдан баланд жойларда ҳам қор эриган, осонроқ чиқиш мумкин. Қишда ярим қолган сафарни охирига етказиш учун яна Оҳангарон туманининг Янгиобод шаҳарчасига йўл олдик. Соат етти яримда пиёда сафарни бошладик. Гуруҳимизда 5 киши. 3 киши Чилтонсой шаршараларини Давоми …

Тоғда юриш бўйича шахсий рекордим

Бир кунда қарийб 60 км йўл босиб, Кичкинакўлга бориш ҳақида таклиф саёҳатчи дўстлар томонидан илгари сурилганди. Бу сафар ҳақида ҳеч кимга индамадим. Чунки йўл узоқ, оёқни эзар тоғ йўли, об ҳаво прогнози ҳам ноқулай, унинг устига бир кун ухламасдан йўл босиш керак. Етиб бориш эса савол остида эди. Тошкентдан соат тунги 0:00 да йўлга чиқдик. Бурчмулла қишлоғидаги Кўксув кўпригидан ўтмасдан Давоми …