Китоб йўли: рўёдан зиёгача

Болалигимдан китоблар орасида ўсдим, дея олмайман. Лекин эсимни танибманки, китоб йиғаман. Бобом ва бувим зиёли инсон ўтган, иккилари ҳам педагог эдилар. Уйдаги катта жавон китобларга тўла бўларди. Иккинчи синфда ўқиётганимда Мустақиллик эълон қилинди. Эсласам, ўша кезлар келажакка ишончсизлик, иқтисодий буҳрон ҳукм сурган экан. Не тонгки, жавондаги китобларнинг кўпи сабзитўғрар маросимларида тахтакач бўлиб кетди. Қолган-қутгани эса пистафурушга арзонгаровга сотилди… Талотумдан фақатгина Давоми …

Болаларга қандай китоблар ёқади?

10 ёшли ўғлим АбдулАзиз сўнгги кунларда кетма-кет “Академнашр”нинг болаларга бағишланган китобларини ўқиб тугатди. Биринчи ўқигани Саъдулло Қуроновнинг “Коинот жавоҳири” китоби бўлиб, болада катта таассурот қолдирди. Менинг таклифим билан АбдулАзиз ўқиган китоблари ҳақида таассуротларини кундаликка ёзиб боради. “Коинот жавоҳири” ҳақида унинг хулосалари: “Китобни ўқиб чиқарган хулосам шуки, инсон дунёдаги энг кучли ва ақлли махлуқот экан. Одам миясининг фақатгина 10 фоизини ишлатар Давоми …

«Чимён» тоғ тайёргарлиги ўқув-машқлар марказига саёҳат

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти таклифи билан Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан Чимёндаги тоғ тайёргарлиги ўқув-машқлар марказида бўлдик. Денгиз сатҳидан 1700 метр баландда жойлашган, 316 гектар майдонга эга ушбу комплекс 2020 йили фойдаланишга топширилган. Айни пайтда бу ерда ҳарбий хизматчилар чанғида учиш, тоғ шароитида ҳаракатланиш, парапланда учиш, от марафони каби тоққа мослашган ҳарбий машқларни Давоми …