Хатонгизни тўғриласам сизга ёқадими?
12 яшар пайтларим. Омон-омон, ҳамма диний илм олган, ҳар маҳаллада масжидлар очилган даврлар… “Муаллими соний”ни битириб, Қуръонга тушгандим. Ўзимизча китоб кўрган бўлдик. Масжидимизда тўрт киши имомлик қиларди. Катта имом, ёшроқ илм аҳли, кўзойнакли қари қориака ва бир ҳожибобо. Бош имомимиз жуда ақлли, доно киши эди. Қарилик юзасиданми Қуръондаги баъзи оятларнинг маҳражларини чиқара олмасди. Айниқса, ҳар намоздан сўнг ўқиладиган “Оятал курсий”даги Давоми …