Зомин — Ўзбекистон Швейцарияси

Бундан 5 кун аввал Бахмал тоғларида юрарканман, ният қилгандим. Зомин томонларга ҳам бир ўтсам, шу ерларни яхши биладиган танишларнинг вақти бўлсаю, бирга айлансак, дея эзгу хаёл қилгандим. Аллоҳ “Ол, қулим!” деб мени ўша тоғларнинг ипидан игнасигача биладиган, Зомин миллий табиат боғи эгаларига топшириб қўйган экан. Буни кейин билдим. Ўзига чексиз шукр! Бахмалдан Тошкентга қайтиб, сафар тассуротларини ёзиб ўтирганимда Ўзбекистон Республикаси Давоми …

Бахмал манзаралари: Новқа ва Мўғол бўйлаб

Бахмал туманидаги Новқа қишлоғида учинчи бор меҳмон бўлишим. Илк бор 2006 йили новқалик дўстим Азизбекнинг таклифи билан бу гўзал масканга келган ва унинг табиатидан баҳри дилим очилганди. Ўшанда қишлоқдан тоғ лоласини излаб юқорига кўтарилган, тоғнинг пастки қисмларида зиёратчилар лолани териб кетгани сабаб, аранг Томчиқоқ чўққисидан тоғ лоласини топгандик. Чўққининг устида турарканман, ният қилгандим: иншааллоҳ, бу ерларга онамни олиб келаман. Онам Давоми …

Шаҳидларимиздан Аллоҳ рози бўлсин!

XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошланган рус босқинида, ХХ аср биринчи ярмидаги қатлиомларда шаҳид кетган 1 000 000 ватандошларимиз, 1937-1953 йилларда қатағонга учраган 100 000, шундан отиб ташланган 13 000, Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган 500 000, 1980 йиллардаги “Пахта иши”да жувонмарг кетган 10 000 лаб, Мустақиллик даврида Ватан ва Ҳақ учун жонини берган минглаб юртдошларимиз… Барчаларини эслаймиз ва қадрлаймиз! Ватан, Давоми …

Ўзбек халқини советлар саводли қилганми?

Фейсбукда Ислам Капарзо отли “тарихчи”нинг видеомурожаатига кўзим тушди. Унинг иддаосига кўра, 1 май куни биз “Халқлар дўстлиги” майдонида кўтарилган қизил байроқни оккупантларники дея хато қилибмиз, “ул зоти мубораклар” ўзбек давлатининг туғилишига доялик қилиб, оммавий саводсизлик домидаги халқнинг ҳарф танишига сабабчи бўлган экан! “Туркистонда 1914 йилда 5-6 фоизгина аҳоли саводли (94 фоиз аҳоли саводдан маҳрум!) бўлган эса, Луначарский дастури шарофати билан Давоми …