Сабр ва муҳаббат девори: Деволи Сурх

Бу сафар чўққига чиқиш учун икки хил вариант бор эди: а) икки кунлик: биринчи куни 2500 метр баландликкача чиқиш, иккинчи куни эрта тонгдан чўққига чиқиб бориш ва ортга қайтиш; б) бир кунлик: кечаси ҳаракатланишни бошлаш, чўққига чиқиш ва қайтиш. Манзил узоқ: машина қўйилган жойдан чўққига чиқиб, қайтиб келиш қарийб 35 км., умумий кўтарилиш 3000 метр. Иккинчи вариантни танладик. Шанба куни Давоми …

Хўжа Ахчабурун (Хўжа Пирпир ота) чўққиси

Хўжа Ахчабурун чўққисини илк бор 3 йил олдин Амир Темур ғорига сафар қилганимда кўрган эдим. Ўшанда чўққининг антиқа номи ва кўриниши менда қизиқиш уйғотганди. Ўшанда муаззам чўққига қарарканман, олд тарафдаги баланд, тикка деворлари сабаб унга чиқиш жуда мушкул деб ўйлагандим. * * * Кечаси ёқимли ёмғир ёғди, чодирнинг уст қаватига томчилар урилиб, ҳақиқий тоғ ҳиссиётини берди. Тонг отмоқда, иссиқ ўриндан Давоми …

Сибирь, Волга ва Урал бўйларидаги ўзбеклар

Ҳамид Зиёев. Сибирь, Волга ва Урал бўйларидаги ўзбеклар. Тошкент, “Шарқ”, 2003. Тарих фанлари доктори, профессор Ҳамид Зиёев (1923-2015) қаламига мансуб ушбу асар муаллифнинг 1950–60-йиллардаги қатор тадқиқотлари асосида ёзилган. Мавзу бўйича олиб борилган илмий иш жараёнида муаллиф Россиянинг 24 та нуфузли давлат архивларидан Сибирь, Волга ва Урал бўйларидаги ўзбеклар, сиёсий, иқтисодий, маданий алоқалар, савдо ва карвон йўлларига доир тарихий маълумотларни олган. Давоми …