Миллий маълумот макони манзаралари

Мақсаду маслак Мен ўзбек интернет маконида илк иморат қурганларданман десам, ўқувчилар мақтанчоқликка йўймасинлар. 2000-йилларнинг аввалида кўпчилик интернет тараққиётини бу кунлардек тасаввур қилмас эди. Тармоқ нархи жуда қимматлиги боис Ўзбекистонда интернетдан фойдаланиш кам сонли кишиларгагина насиб қилган завқли машғулот эди. Бутунжаҳон “ўргимчак тўри”, айниқса, инглиз, рус, испан, олмон ва француз тилли сайтлар ўз контенти билан дунёни қоплаб борарди. Бу пайтда интернетнинг Давоми …

“Маърифат”нинг юраги

Мен “Маърифат” газетасида 2001-2005 йиллари ишлаганман. “Маърифат” — илк ишхонам, журналистикадаги илк устозим, танти ва ҳалим инсонлар йиғилган катта даргоҳ. 2001 йили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетига ҳужжат топширганимда абитуриентлар орасида ижодий имтиҳонда “Маърифат” газетасининг бош муҳаррири Ҳалим Саидов ҳам иштирок этаркан деган гап тарқалди. Ичимга бир қўрқув тушди. “Ишқилиб бу муҳаррир мендан имтиҳон олмасин-да. Катта бир Давоми …

Туркияни йиғлатган Ҳожи Йўлдош Марғилоний ким эди?

2018 йил 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзолари олдида чиқиш қилган Туркия Жумҳурияти президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатларимиз орасидаги тарихан шаклланган бирдамлик муносабатлари ҳақида эсларкан, шундай деганди: “Туркия тарихида муҳим роль ўйнаган Озодлик урушида ўзбеклар бизни доим қўллаб-қувватлаб турдилар. Ҳаж вазифасини адо этгандан кейин ўз юртига қайтаркан, Чукуровада “Қуввайи миллия”га қўшилган туркистонлик кўнгиллилар, Ҳожи Давоми …

Ўзбекистонда интернет журналистика

Ўзбекистонда интернет журналистиканинг пайдо бўлган илк даврда ижод аҳли унга жиддий қарашмаган. Унинг истиқболи мавҳум туюлган. Ўзбекистонда том маънодаги интернет журналистика 2000 йиллар ўрталаридан шакллана бошлаган. Бу албатта техник тараққиёт билан боғлиқ жараён эди. Ўша пайтларда интернет журналистиканинг ўзбек сегментида янгиликлар сайтлари бармоқ билан санарли эди. Уларнинг ярмидан кўпроғи мухолиф сайтлар эди. Ўзбекистонда илк миллий интернет фестивали 2005 йили ўтказилган. Давоми …

Мустақиллик йилномаси (1991-2016)

Мустақиллик йиллари ўтмиш саҳифаларига 25 йиллик тарих ўлароқ қўшилди. Қуйида юртимизнинг ана шу жажжи тарих китоби қатларига муҳрланган ёрқин саҳифалар билан танишинг. 1991 йил 31 август. Тошкентда Республика Олий Кенгашининг навбатдан ташқари VI сессиясида Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги эълон қилинди. Олий Кенгашнинг республика давлат мустақиллиги тўғрисидаги Баёноти қабул қилинди. Тегишли қарорга мувофиқ Ўзбекистон ССР Ўзбекистон Республикаси деб қайта номланди. 1 сентябрь Давоми …

Дард инсонни тарбиялайди (“Ҳидоят” журнали, 2015 йил, 11-сон)

Норвег халқ мақолларидан Норвеглар – Норвегиянинг асосий аҳолиси. Умумий сони 5 миллион киши. Норвег тилида сўзлашади. Аёлга бақирган одам онасини унутади. Бажара олмайдиган ишингни ваъда қилма. Бой келинчак ортидан меҳмон кўп келади. Дард инсонни тарбиялайди. Ишни бажаришдан кўра гапириш осон. Бекорчилик – ёвузликлар илдизи. Қачондир она қилган ишни бир кун қизи ҳам қилади. Қизни байрам либосида эмас, ошхонада кўр. Отни Давоми …

Дунё мусулмонлари (“Ислом нури”, 15.10.2015)

Американинг Вашингтон илмий-текшириш марказининг маълумотларига кўра, ҳозирда Ислом динига эътиқод қилувчилар 1,6 миллиард нафардан ортиқ бўлиб, сайёрамизнинг 23 фоиз аҳолисини ташкил қилади. Ислом дунёнинг 120 дан ортиқ давлатида тарқалган бўлиб, 28 та мамлакатнинг давлат дини ҳисоб­ланади. Мусулмонлар энг кўп яшайдиган давлатлар: 1. Индонезия – 221 миллион (умумий аҳолининг 88 %и). 2. Ҳиндистон – 177 миллион (14 %) 3. Покистон – Давоми …

Дунё масжидлари (“Ислом нури”, 15.10.2015)

Дубай Ислом иқтисодини ривожлантириш марказининг маълумотларига кўра, ҳозирда дунё бўйича 3,6 миллион масжид мавжуд. Бу ҳар 500 мусулмонга битта масжид тўғри келади, деганидир. Марказ тадқиқотларига кўра, 2019 йилга бориб, жаҳондаги масжидлар сони 3,85 миллионга етади. Дунёдаги энг кўп мусулмонлар (221 миллион) яшайдиган Индонезияда 800000 масжид фаолият юритмоқда (AFP маълумоти). Бангладеш Исломий жамияти маълумотига кўра, мамлакатда жами 250399 та, пойтахт Даккада Давоми …

Эскини мақтаб янгини ол (“Ҳидоят” журнали, 2015 йил, 9-сон)

Абазин халқ мақоллари Абазинлар, абазалар — Россия Федерациясининг Қорачой-Черкас ва Адигей мухтор вилоятлари ҳамда Ставропол ўлкасида яшайдиган халқ (43,3 минг киши, 2010). Туркиянинг марказий ҳудудларида 10 мингга яқин абазинлар яшайди. Умумий сони 47 минг киши (2002). Кавказ тиллари гуруҳига мансуб абаза тилида гаплашади. Абазинлар ислом динининг суннийлик йўналишида. Билимни белга боғлаб юрмайдилар. Бир марта ёлғон гапирганга иккинчи марта ишонма. Болтани Давоми …

Америка Қўшма Штатлари (“Ислом нури”, 15.09.2015)

Олимларнинг таъкидлашларича, Америка қитъасига Колумбдан бир неча йиллар олдин андалусиялик мусулмонлар боришган. АҚШдаги фуқаролар урушида қаҳрамонлик кўрсатган Петр Салим ҳам мусулмонлардан эди. АҚШни мустақил респуб­лика сифатида тан олган илк давлат ҳам Марокаш Султонлиги бўлган (1777). АҚШга мусулмонлар оқимининг дастлабки тўлқини 1820-1851 йиллар орасида етиб келган. Бу пайтда қора танли кишиларни қул сифатида Африка қитъасидан океан ортига олиб боришган.  Биринчи масжид Давоми …