Осмонўпар Остона

Бу сафар Қозоғистонга 4-марта келишим. Аввал уч марта Алмати шаҳрида бўлгандим. Бу сафар ҳам Остонага Алмати орқали учдим. Air Astana авиакомпанияси янги бўлса ҳам (2002) хизматни яхши йўлга қўйибди. Алмати  аэропортида чекувчилар учун махсус зал очишибди. Лекин… Залга шу қадар оро беришибдики, ёзувини кўрмасангиз бир кириб чиққингиз келади: оппоқ нафис мебеллар, юмшоқ ўриндиқлар, модерн услубидаги дизайн, чекувчилар худди ресторанда ўтиргандек Давоми …

Энг китобхон миллат бўла оламиз(ми)!?

GfK халқаро тадқиқот институти ўтказган сўровнома натижаларига кўра, 2016 йили дунёнинг энг китобхон миллати хитойликлар бўлишди. Сўровномага жавоб берган хитойликларнинг 70 фоизи ҳар куни ёки ҳар ҳафтада ақалли бир марта китоб ўқишини таъкидлаган. Иккинчи ўринни россиялик (59 %), учинчи ўринни испаниялик (57 %) китобхонлар эгаллашди. Ушбу институт томонидан аввалги йилларда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ҳиндистонликлар (ҳафтасига 10,7 соатни китоб ўқишга Давоми …