Вақтида келган кутилмаган меҳмон
Аёлим ҳикоя қилади: “Ҳали сизга турмушга чиқмаган пайтим эди. Бир куни опам чақалоғи билан меҳмонга келди. Жияним қийинчилик билан туғилган, жуда йиғлоқи эди. Бир йиғласа тўхтатиб бўлмасди. Ўша кечаси ҳам шундай бўлди. Чақалоқ йиғидан тинмас, ҳеч кимга, ҳатто онасига ҳам унамас эди. Уни галма-галдан кўтарар, билганимизча Худога дуолар қилардик. Боланинг жисмоний дарди йўқлиги учун қайси докторга олиб боришни ҳам билмадик. Давоми …