Яхши одамлар (иккинчи қисм)

Иккинчи фарзандим туғилганда ижарада турар, иқтисодий жиҳатдан қўлим қисқароқ эди. “Домчилик”, чақалоқ ҳадеб ташқарига чиқавермайди. Шу боис шифокорлар қизимга Д витамини етишмаяпти, агар ҳар куни маълум препарат томчисидан бериб, қуёшга олиб чиқиб турмасак, рахитга чалинишини айтиб ваҳима қилди. Польшада чиқадиган “Аквадетрим” томчи-дориси ўша пайтлар анча тортилиб қолган, ҳар дорихонада ҳам бўлавермасди. Бир куни ишдан келсам онаси хавотирланиб ўтирибди. Шифокорлар қўрқитиб Давоми …