Наволисой шаршараси

Наволисой водийси, тоғ келинчаги Наволисой шаршараси — такрорланмас гўзал манзаралар. Табиат билан ёлғиз қолиш, тафаккур қилиш учун жуда яхши имконият. Ўзбекистонда ёзнинг сўнгги кунлари ҳам ажиб. Шаҳарда ҳам ҳаво бироз тушган, тоққа салқин излаб борувчилар сони ҳам анча камайибди. Бўстонлиқдаги доимий гавжум масканлар ҳам бироз енгил нафас олмоқда. Кечаги сафарим Чорвоқ сув омборининг юқорисида жойлашган Наволисой дарёси бўйлаб кечди. Угом Давоми …

Тошкент — велосипедчилар учун хавфли шаҳар

Автомобил қулай транспорт воситаси. Вақтни тежайди, масофани қисқартиради. Қулайлик-ку яхши, лекин жонимизу саломатлигимизга етказаётган хавфи ҳам беҳисоб. Глобал исиш, табиат ифлосланиши, улкан тирбандликларда ҳиссаси катта. Мақбул ечими изланганда, назаримизда, велосипеддан афзалроғи топилмаса керак. Европа аллақачон велотранспорт тарғиботини йўлга қўйиб, зарур инфратузилмалар яратди. Ўзбекистонда ҳам велосипед ҳайдовчилари кам эмас. Лекин бизда улар ҳаракатлана оладиган инфратузилма мавжудми? Велосипедчиларга тегишли йўл белгилари, махсус йўлкўрсаткичлар, Давоми …

Чукураксув — Келинкўйлак шаршараси

Ўтган ой Палтау шаршарасига борганимда шу ерга яқин жойдаги Чукураксув дарасида эса яна бир гўзал шаршара бор дегандим. Ўша боришга вақт бўлмаганди. Бу сафар насиб этди. Чукураксув (Чуқуроқсув) дарасига Чорвоқ сув омборининг жанубий қирғоғи бўйлаб, Бурчмулло қишлоғигача бориб, кўприкдан ўтилади, тахминан 500 метр ўтгандан сўнг чапга грунт йўлга бурилади. Йўлнинг охири чегара ва қўриқхона постига олиб боради. Бу жойлар Ўзбекистон Давоми …