Шахтёр ва Бобойтоғ чўққилари

Умримда бунақа алдамчи чўққини кўрмагандим. Муттасил баландликларни ошиб келасан. Олдингда муаззам бир чўққи кўринади. Бўлди, шунга чиқиб борсам мақсадга етаман, дейсан. Бор кучни йиғиб чўққига кўтариласан-да, тўғрингда яна бир баландроқ чўққи кўринади. Ҳа, адашибман, асл чўққи шу экан, дейсан. Унга ҳам кўтариласан. Қаршингда яна чўққи намоён бўлади. Ниҳоят, еттинчи чўққи боласи ортидан қор қоплаган довончадан ўтганда, узоқдан яна икки чўққидан Давоми …

Тиниқ сувлар макони – Обиқашқа чўққиси (3099 метр)

Навбатдаги сафаримнинг энг катта топилмаси унинг номи бўлди: Обиқашқа. Яқингача чўққининг номи Охотничий ёки Аукашка дейилишини билардим-у, ўзбекча номини тополмай Овчилар чўққиси деб ишлатардим. Дарҳақиқат, Обиқашқа жуда чиройли ном экан. Гидроним сифатида “қашқа” сўзи тиниқ, зилол маъносини билдирар экан. Чўққидан бошланувчи сойлар ҳақиқатда тиниқ ва зилол. Чорвоқ сув омборининг шимолий тарафидан Сижжак томонга юриб сув омбори тарафига қарасангиз, учта баланд Давоми …

Қашқасув шаршараси

Ташқарида 35-40°С. Шаршара ичкарисида 5-10°С. 50 метр юқоридан шиддат билан тушаётган сув ёммон савалайди. Маззаааа. Дедлайнлар, компьютердан мажбуран бош кўтаролмаслик, ғовлаб кетган бош (сизга ҳам танишдир-а) – иш стресслари бир зумда сувга оқади. Воажаб, сени савалаган ўткир томчилар харсангга урилиб парча-парча бўлади-да, осмонга кўтарилади. Шаршара бамисоли рақсга тушади… Чотқол тизмаси бағрида, Қизилнура тоғларидаги қорлардан тўйинган Қашқасув шаршараси мени мана шундай Давоми …