Facebook тармоғидаги Maslahat.uz гуруҳи аъзолари билан интервью

Суҳбатдошимиз: Давронбек Тожиалиев 1984 йил, 15 февраль куни Марғилон шаҳрида туғилган. 1990-93 йилларда Марғилон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги 3-ўрта мактабда, 1993-2000 йиллари “Истиқбол” гимназиясида таълим олган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факултетида (2001-2005) ва Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факултети магистратурасида (2005-2007) таълим олган. АҚШ, Германия, Туркия, Польша, Қозоғистон давлатларида малака оширган. Илк иш фаолиятини: – 2001 йил сентябрь Давоми …

CNN Turk каналида узатилган “Истанбулдаги ўзбек аёллари мардикор бозори” лавҳасини кўриб…

Аввало миллатдош аёлларимиз ўз юрти ва яқинларидан йироқда ҳалол ва яхши ишларга боряптилар деб гумон қиламан. Ҳар не бўлганда ҳам миллатдош аёлларнинг ўзга юртда (ўз юртимизда ҳам) мардикорликка чиқиши миллат эркаклари учун иснод… Ўз аёлига эга чиқолмаган (миллат) эркак бир кун бошқаларга қул бўлишга маҳкумдир. Илк бор аёллар мардикор бозори ҳақида 2000 йиллар бошида Тошкентда ўқиб юрганимда эшитгандим. Жуда хунук Давоми …

Оқ денгиздан Мармарагача

Анталия – Туркиянинг энг йирик туризм марказларидан бири. Аҳоли сонига кўра, Туркиянинг энг йирик 5-шаҳри (2,3 миллион киши). Анталияда 2015 йили дунёнинг энг ривожланган 20 давлати қатнашган G-20 саммити ва 2016 йили “Келажак авлод учун яшил дунё” шиори остида Expo 2016 бутунжаҳон кўргазмаси бўлиб ўтган. Истанбул-Анталия учоғида орқа тарафда ойна олдидан жой олдим. Мармар денгизи, Босфор бўғози, Онадўли кенгликлари, Оқ Давоми …