Сойлиқ шаршаралари

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Оқтош қишлоғини кўпчилик тоза ҳавосию, санаторий ва дам олиш масканлари билан яхши танийди. Ҳақиқатан ҳам, ғуборли Тошкентдан Қоржонтов тизмаси этагида жойлашган ушбу қишлоққа келсангиз, ҳавонинг қанчалар тоза, нафислигини бир зумда ҳис этасиз. Қўшни Товоқсой, Озодбош дараларидан фарқли ўлароқ, бу жойларга йиллар давомида экилган дарахтлар ўз кучини кўрсатган: адирлар одамнинг ҳавасини келтирадиган даражада кўм-кўк, боғу бўстон. Давоми …

20 йил!

Бугун ҳаётимдаги энг яхши лойиҳалардан бири Ziyouz.com дунё юзини кўрганига 20 йил бўлди. Кечагидек ёдимда, бундан ропа-роса 20 йил аввал, 2004 йил 9 апрель куни сахар пайти дўстим Отабек Нуриддинов хонадонида Ziyouz.com порталининг илк саҳифаларини интернетга юклаган эдик. Сайтни html дастурлаш тилида ўзим ёзган ва ўша замон услубида оддий дизайн қилган эдим. Илк 20 та мақолани ўша пайтдаги интернет тезлиги Давоми …

“Сиз экипировкага минг доллар сарфлаб чиққан чўққига бир чўпон оддий таёқ ва калишда чиқиши мумкин” — Давронбек Тожиалиев билан суҳбат

Баҳор келиб, тоғларга чиқиш мавсуми бошланди. Тоғларга чиққан одам ўзи босиб ўтган манзилга, узоқ-узоқлардаги бошқа тоғ тизмаларига назар ташлар экан жуда кўплаб нарсалар ҳақида фикр юритади. Кенгликларга назар солиш биқиқ шаҳарда инсон миясида пайдо бўлиб қолган чегараларни йўқ қилишга ёрдам беради. Afisha.uz мана шундай тоғ чўққиларини забт этувчи Давронбек Тожиалиев билан суҳбатлашди. Унда тоғларга чиқиш учун қандай тайёргарлик кўриш кераклиги, Давоми …