Тупроқ ҳиди (“Ислом нури”, 31.08.2015)
Болалигимда дадам совға қилган «Ўзбек халқ мақоллари» номли китобида: «Булбул чаманни севар, Одам – Ватанни» деган мақол бўларди. Ўшанда уни болалик тасаввуримга сиғдира олмасдим. Ватан қандайин гўзал масканки, уни ҳамма одамлар севса, дея таажжубланардим. Мен Водилни билардим, Шоҳимардонни билардим, лекин Ватан қаердалигини билмасдим. Бир куни дадамдан Ватаннинг қаердалигини сўрадим. Отам кулиб: «Ватан мана шу қумсувоқ уйимиз, сен кўчаларини чангитиб ўйнайдиган Давоми …