Ошиқ Вейсал Шатирўғли (Туркия)
УЗУН-ҚИСҚА БИР ЙЎЛДАМАН Узун-қисқа бир йўлдаман Кетаяпман кундуз-кеча. Билмаяпман не ҳолдаман Кетаяпман кундуз-кеча. Дунёга келганим онда, Юрардим айни замонда, Икки эшикли хонада, Кетаяпман кундуз-кеча. Уйқуда яна юрарман, Қолмакка сабаб сўрарман, Кетган ҳаммани кўрарман, Кетаяпман кундуз-кеча. Қирқ тўққиз йил бу йўлларда, Водию, тоғу чўлларда, Тушганим ғурбат қўлларда, Кетаяпман кундуз-кеча. Чуқурроқ англаб бўлгунча, Узоқ кўрунур кўргунча, Бир йўл лаҳза миқдоринча, Кетаяпман кундуз-кеча. Давоми …