Европага илк сафар: Польша билан танишамиз

Ҳаётимда илк бора узоқ хорижга саёҳат қиляпман. Тошкент – Москва, Москва – Варшава йўналишида йўлга чиқдим. Тошкентдан учган ТУ-154 самолётидаги ўринлар бироз тор бўлса-да, ердан 10000 метр баландликдаги учоқ яхши ҳаракатланяпти. Самолётнинг ойна тарафида ўтиришнинг гашти бор. Коинотдан ер гўзалликларини томоша қилиб кетасиз. Қозоғистон даштларидан ўтиб, яшил ўрмонлар ва дарёю кўлларни завқ-ла кузатдим. Москвага яқинлашишимиз билан булутлар орасига кириб кетдик. Давоми …