Сафедшох – мудҳиш гўзаллик сари

Сафедшох – мен чиққан 2000 талик чўққилар орасида энг қийини ва энг чиройлиси бўлди. Дарҳақиқат, маҳаллий туристлар чўққини бекорга “Красотка” (соҳибжамол) деб ҳам аташмайди. Чўққининг мудҳиш гўзаллиги аввалига сизни қўрқитса, унга эришганингизда эса чексиз завқ, ҳадсиз ҳамд туйғусини ҳис қиласиз. Тоғ чўққилари ишқибозлари ичида одатда 2000 метрлик чўққилар ўрта даражадаги чиқиш манзиллари ҳисобланади. Лекин айрим чўққилар борки, улар 3000 метрлик Давоми …

Тошгаза ва Каттагаза чўққиси

Бу йилги баҳор ўтган йилгидан эрта келди. Ёғингарчилик кам бўлгани учун 2700 метргача бўлган жойлардаги қорлар деярли эриб бўлди. Ҳозир тоғлар роса яшнаган пайт. Ҳаммаёқ ям-яшил. Лекин кеча тоғда ҳам ҳақиқий ёз ҳавоси бўлди. Тошгаза чўққисига чиқиш учун Паркент туманининг Кумушкон қишлоғи бўйлаб Оқсоқотага олиб борадиган тоғ йўли бўйлаб юрдик. Йўл анча кенгайибди. Олтинбел этакларида янги курорт ҳудуди тушяпти шекилли Давоми …

Чорвоқдаги айсберглар қандай пайдо бўлди?

Кечаги саёҳатимиз жуда баракали бўлди. Аввалига Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Бурчмулло қишлоғи яқинидаги Чотқол дарёси бўйидаги музликларни томоша қилдик. Кейин Қоратутбоши чўққисига (1915 метр) чиқиб тушдик. Сафар охирида Чукураксув шаршарасини кўриб, Алвастикўприк остида дарёнинг гўзал манзарасидан баҳра олдик. Бу йил Чотқол дарёсининг Чорвоқ сув омборига қўшилиш нуқтасида ажойиб табиат ҳодисаси юз берди. Дарё ўзанида улка муз парчалари – айсберглар пайдо Давоми …

Палтов – Тўдахотин – Обираҳмат

Қиш мавсумида Палтов (Палтау) шаршараси, Додекатим (Тўдахотин) чўққиси ва Обираҳмат ғорига сафаримиз жуда сермаҳсул бўлди. Палтовсой дарасига Чорвоқ сув омборининг жанубий қирғоғи бўйлаб, Бурчмулло қишлоғигача бориб, кўприкдан ўтилади, тахминан 500 метр ўтгандан сўнг чапга грунт йўлга бурилади. Йўлнинг охири чегара ва қўриқхона постига олиб боради. Бу жойлар Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегараларига яқин бўлгани учун шу постда паспортлар регистрация қилинади. Давоми …

Қишда Катта Чимёнга қандай чиқдим?

Қишда баланд чўққиларга чиқиш осон иш эмас. Ўзбекистонда тоғ туризми учун қишда 2500 метргача бўлган чўққиларга чиқиш мумкин. Ундан юқорисига эса яхшигина тажриба, махсус экипировка ва жиҳозлар талаб қилинади. Қиш мавсумида Катта Чимён (3309 метр) чўққисига кўтарилиш одатда ҳаво яхши бўлган кунларда икки кунлик режалаштирилади. Чунки, тоғда қор қалинлиги 2 метргача етади. Айрим жойларда қалин қор оралаб йўл очиш катта Давоми …

Мингтухум чўққиси

Тошкентдан соат 5:30 да йўлга чиққанимизда шаҳарда паға-паға қор ёғар, ҳарорат -3°C эди. Борадиган манзилимиз Чимён қишлоғига яқин. Тоққа кўтарилганимиз сайин қор қалинлаша борди. Машинамиз ёзги ғилдиракда бўлгани учун пиёда йўлни бошлайдиган жойимизга 6 км қолганида қорга ботиб қолдик. Машинани йўл четида қолдириб, пиёда йўлга тушдик. Қор шиддат билан ёғар, бизникига ўхшаган машиналар қорда юролмай қийналарди. Бироздан кейин қор тозаловчи Давоми …

Оқкўл ва Иметей чўққилари

Якшанба куни ўзим учун янги манзилни кашф этдим. Ривоятларда уч қозоқ авлиёси сифатида келган Оқосоқота, Нурекота ва Суренота манзилларининг ўртасида Тошгаза, Иметей ва Оқкўл чўққилари яшириниб туради. Шу бетакрор жойларни кўриш учун саёҳатчи шериклар Ҳамид ака, Аббос, Илдар, Абдурауф билан йўлга чиқдик. Манзилгача бориш учун Чирчиқ орқали кетиладиган эски асфальт йўлини эмас, Паркентнинг Кумушкон қишлоғидан юриладиган тоғ йўлини танладик – Давоми …

Сабр ва муҳаббат девори: Деволи Сурх

Бу сафар чўққига чиқиш учун икки хил вариант бор эди: а) икки кунлик: биринчи куни 2500 метр баландликкача чиқиш, иккинчи куни эрта тонгдан чўққига чиқиб бориш ва ортга қайтиш; б) бир кунлик: кечаси ҳаракатланишни бошлаш, чўққига чиқиш ва қайтиш. Манзил узоқ: машина қўйилган жойдан чўққига чиқиб, қайтиб келиш қарийб 35 км., умумий кўтарилиш 3000 метр. Иккинчи вариантни танладик. Шанба куни Давоми …

Хўжа Ахчабурун (Хўжа Пирпир ота) чўққиси

Хўжа Ахчабурун чўққисини илк бор 3 йил олдин Амир Темур ғорига сафар қилганимда кўрган эдим. Ўшанда чўққининг антиқа номи ва кўриниши менда қизиқиш уйғотганди. Ўшанда муаззам чўққига қарарканман, олд тарафдаги баланд, тикка деворлари сабаб унга чиқиш жуда мушкул деб ўйлагандим. * * * Кечаси ёқимли ёмғир ёғди, чодирнинг уст қаватига томчилар урилиб, ҳақиқий тоғ ҳиссиётини берди. Тонг отмоқда, иссиқ ўриндан Давоми …

Бодоқ кўли ва Бодоқсой шаршараси

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Бодоқсой дарёси ҳавзасида бир қанча гўзал кўллар ва шаршаралар мавжуд. Кеч баҳор ва ёзнинг бошларида Бодоқсой дараси жуда яшнайди. Охирги йилларда бу жойларга келувчи сайёҳлар оқими анчагина кўпайди. Бу ерга келиш учун пиёда, йўл танламас автомобиль ва вертолёт маршрутлари мавжуд. Энг яхшиси – пиёда келиш. Энг бақувват автомобиль ҳам юқоридаги кўлгача боролмайди (2 км қолганда Давоми …