2017 йилдаги диний-маърифий соҳадаги энг муҳим ислоҳотлар

2017 йил диний-маърифий соҳада ҳам ислоҳотларга, яхши хабарларга бой йил бўлди. Ўтаётган йилда диний-маърифий соҳадаги ўзгаришлар акс этган энг асосий янгиликларни эслаб ўтамиз. 2017 йил 17 январь. 2017 йилдан ўзбекистонлик фуқаролар учун ҳаж квотаси 7200 нафар қилиб белгиланди (илгари бу кўрсаткич 5200 нафар эди). 2017 йил 14 февраль. Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давоми …

Ҳаж зиёрати нархи қанча?

Бугун «Дўмбиробод» масжидининг расмий имоми Шермурод Тоғай домла ўзбекистонлик зиёратчилар учун Ҳаж нархи 45 млн. сўм бўлганлиги ҳақида хабар берди. У бу хабарни изоҳларкан, Ўзбекистонда валюта бозорининг эркинлаштирилиши оқибатида бозор ва давлат курслари бир хил бўлгани учун сўмда Ҳаж нархи ошиб кетганини баён қилди. 45 000 000 сўм бугунги курс билан 5541 АҚШ долларини ташкил этади. Шу муносабат билан қўшниларимиздаги Давоми …

Эски чориқ — ҳамон оғриқ

Қишнинг қаҳратон кунларида иссиқ уйдан чиқиб, қиздирилган машинада ишга бориб, иссиққина кабинетда ўтириш; илиққина супермаркетдан харажат қилиб, бутиклардан кийиниш… — ҳаёт шу билан қизиқ эмас. Газу электрдан холи совуқ уйга қўлбола печка ўрнатиб, қорда қолиб кетган ўтинни ёқа олмай тутатиш, исиниш учун қўлни қўлга ишқалаш; музли йўл оралаб велосипедда юриш; қаҳратонда 20-30 дақиқа автобус ёки маршрутка, Дамас кутсанг-у, бўш жой Давоми …