Палтов – Тўдахотин – Обираҳмат

Қиш мавсумида Палтов (Палтау) шаршараси, Додекатим (Тўдахотин) чўққиси ва Обираҳмат ғорига сафаримиз жуда сермаҳсул бўлди. Палтовсой дарасига Чорвоқ сув омборининг жанубий қирғоғи бўйлаб, Бурчмулло қишлоғигача бориб, кўприкдан ўтилади, тахминан 500 метр ўтгандан сўнг чапга грунт йўлга бурилади. Йўлнинг охири чегара ва қўриқхона постига олиб боради. Бу жойлар Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегараларига яқин бўлгани учун шу постда паспортлар регистрация қилинади. Давоми …

Қишда Катта Чимёнга қандай чиқдим?

Қишда баланд чўққиларга чиқиш осон иш эмас. Ўзбекистонда тоғ туризми учун қишда 2500 метргача бўлган чўққиларга чиқиш мумкин. Ундан юқорисига эса яхшигина тажриба, махсус экипировка ва жиҳозлар талаб қилинади. Қиш мавсумида Катта Чимён (3309 метр) чўққисига кўтарилиш одатда ҳаво яхши бўлган кунларда икки кунлик режалаштирилади. Чунки, тоғда қор қалинлиги 2 метргача етади. Айрим жойларда қалин қор оралаб йўл очиш катта Давоми …