Блогерлар чемпионати-2018: Саралаш босқичи хулосалари

2018 йилги блогерлар чемпионатида ҳам ҳакамлик қилиб, бугун ёшлар аввалгидан кўпроқ фикрлаб, уни қоғозга тушира олаётганидан мамнун бўлдим. Аввалига чемпионат муддати яна 20 кунга чўзилганидан норози бўлдим. Бу ҳақда ҳакамларнинг фикрини билмасданоқ ташкилий қўмита ўзлари ҳал қилиб юборишди. Норози бўлганим, аввало, шу муддат ичида режалаштирган ишларимга таъсиридан эди. Майли, шу муддат ичида бир қанча яхши мақолалар ҳам ўқидим. Лекин, бемаза Давоми …

Ўлиб бораётган… салом

Ўғлим Абдул Азиз 7 ёшда. Одатда, кўчада таниган-танимаганига салом беради. Бугун бозорга тушдик. Абдул Азиз бир савдогарга салом берди-да, кетидан: “Аллоҳ ишларизга ривож берсин!” деди. Туйқусдан савдогар чўнтагини ковлаб, ўғлимга пул бермоқчи бўлди-да, сўнг кийимига қараб қўлини чўнтакдан олди. Кўрмасдан тиланчи деб ўйлади, шекилли. Савдогарнинг шериклари ҳам анча донг қотиб қолишди, биз узоқлашганимиздан сўнг “нима деди, нима деди?” деганларини эшитиб Давоми …