Қорақалпоқ мўъжизаси: Борсакелмасдан Қоплонқиргача
Тўрт тарафингиз бийдек чўл, саҳро, замонавий ҳаёт белгиларидан асар йўқ. Уфққа қараб кетаверасиз. Узоқдан жайрон ва қулонлар югуриб ўтади. Йўл четида тошбақалар вазмин одимлайди. Манзил узоқ. Юраверасиз, юраверасиз. Бирдан олдингизда мўъжиза – буткул бошқача, фавқулодда гўзал манзара намоён бўлади. Беихтиёр “Субҳаналлоҳ!” деб юборасиз. Поёни кўринмас Устюрт бизни ана шундай кутилмаган манзиллари ила мафтун-маҳлиё этди. Борсакелмасга бориб келдик Ўзбек эртакларида Давоми …