Тарағай ғорига саёҳат (Амир Темур ғори 2)

Яккабоғдаги машҳур Амир Темур ғорига саёҳатдан сўнг Қашқадарёда, Чироқчи туманининг Тарағай қишлоғида Амир Темур номи билан боғлиқ яна бир узун, сирли ғор борлиги ҳақида маълумот беришди. Ғорни топиб бориш, унга кириш анча енгил, осон ва қулай дейишганди. Лекин ундай осон бўлиб чиқмади. Ҳали ўзингиз манзили ва шароитини билмаган саёҳатга чиқишнинг энг яхши йўли маҳаллий аҳоли вакилларини йўлбошчи қилиб олишдир. Тарағайга Давоми …

Баланд тоғлар бағридаги Сепоя кўлига саёҳат

Қашқадарёга аслида Ҳазрати Султон чўққисига чиқиш учун боргандим. Афғонистондаги ҳарбий вазият туфайли чегараларимизда хавфсизлик чоралари кучайтирилгани боис чўққига чиқишга рухсатнома олишнинг имкони бўлмади. Лекин бу баҳона билан Шаҳрисабзнинг энг олис тоғ қишлоғи – Кўлни кўриб, унинг табиатидан, гўзал инсонларидан суҳбатидан баҳраманд бўлиш насиб этди. Тоққа чиқиш иштиёқи кучли, 400 километрдан ортиқ масофа босиб келганмиз, забт этиш учун бошқа чўққини қидирдим. Давоми …

Дунё моли боланинг кулгусидан азизми?

Энг ёмон кўрганим болаларга қўпол муомала қиладиганлардир. Бола — гул, бегонанинг боласи ҳам — озгина қўполлик ҳам унга зарар етказади. Кеча қизалоқларим билан соатимни тузатиш учун бир дўкон ичидаги устахонага кирдим. Соатни устага бериб ўша ерда кутиб турдим. Дўконда телевизор, компьютер расталари ҳам бор. Қизларим телевизорнинг жавонига бироз суянган эди сотувчи йигитнинг жаҳли чиқиб, танбеҳ берди: “Ока, қаранг, оёғи тегибди”. Давоми …

Палтау шаршараси, Обираҳмат ғори

Бу сафарги саёҳатим тарихий ва табиий манзиллар томон бўлди. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида, Чотқол тоғлари водийсида бир-биридан гўзал кўллар, шаршаралар, дарё водийлари мавжуд. Палтов (Палтау) шаршараси ҳам табиий гўзаллиги билан ўзига тортади. Шаршара йўлида эса қадимий Обираҳмат ғори мавжуд бўлиб, бу ерда Ўзбекистондаги энг қадимий инсон суяклари топилган. Палтовсой дарасига Чорвоқ сув омборининг жанубий қирғоғи бўйлаб, Бурчмулло қишлоғигача бориб, кўприкдан Давоми …