Адабиёт интернетга кўчдими?

www.ziyouz.com адабий-маърифий портали асосчиси ва раҳбари Давронбек Тожиалиев билан ахборот оламида китобхонлик маданияти, иэтимоий тармоқларда адабиётнинг тарғиботи масаласида суҳбатлашдик. – Ахборот технологиялари ривожланган ҳозирги даврда дунё давлатларида электрон китоблар жуда кенг тарқалмоқда. Аммо негадир, ўзбек тилидаги электрон китоблар оммалашиб кетмади. Сизнингча, бунинг сабаби нимада?   – Бу борада техник омилларга эътибор қаратиш лозим. Интернет тезлигининг пастлиги, махсус электрон китоб қурилмаларининг оммалашмагани, Давоми …

Ҳажга боролмаган ҳожи онам…

Онам 20 марталаб ҳаж қилдилар. Шундан 4 тасида мен билан. Санаб юрардилар. Хушхабар берардилар. “Давронбек, бугун жуда яхши туш кўрдим. Ҳажда эканман. Каъбатуллоҳнинг шундоқ ёнида. Ҳаммаси тиниқ, тип-тиниқ. Бу тушимда 20-чи бор ҳаж қилганим…” Онамнинг бу буюк орзуларини амалга ошириш ҳаётий мақсадларимдан эди. Онам ҳеч қачон “болам, қачон сенам мени (бошқалардек) муқаддас сафарга олиб борасан?” демасдилар. Сабр қилардилар. Ҳарамайннинг сурат Давоми …

Сенга нима фарқи бор?

Тонгга яқин океан соҳилига чиқиб, қуёшнинг чиқишини мароқ билан кузатмоқчи бўлдим. Узоқдан бир киши кўринди. У тинмай уммонга нимадир отарди. Яқинлашгач кўрдимки, бир болакай соҳилда ётган денгиз юлдузларини океанга отаётган экан. Болага яқинлашиб сўрадим: — Нима учун денгиз юлдузларини океанга отяпсан? — Қуёш чиқиши билан сувлар чекинади. Уларни сувга отмасам, сувсизликдан ўлишади. — Соҳил жуда узун бўлса, мингларча денгиз юлдузлари бор, Давоми …