Иккинчи босқич: менинг талқиним

Тўғрисини айтаман: блогерлар чемпионатининг иккинчи босқичида мен учун маза қилиб ўқиладиган постлар кам бўлди. Аксарият битиклар босқичдан амаллаб ўтиб олиш учун ёки “аввалги кўприкдан ўтдим, бунисига ёзмасам бўлмас ахир” қабилидаги зўрма-зўраки постлардан иборат бўлиб қолган. Биринчи босқичда қалами келишган баъзи блогерларга бу босқичда маҳорат етишмагандек. Лекин айрим блоглардаги таҳлилий фикрлар, жамиятдаги муаммоларнинг эркин танқид этилиши ўзбек блогингининг ривожланаётганидан дарак беради. Давоми …

Қалб омон экан, умид қилса бўлади (“Ҳидоят” журнали, 2015 йил, 4-сон)

Татар халқ мақолларидан Татарлар – Татаристоннинг асосий аҳолиси. Россия Федерациясининг Бошқирдистон, Мари Республикаси, Мордовия, Удмурдистон, Чувашистон Республикалари, қатор вилоятлари ва шаҳарларида ҳам яшайди. Туркий тилда сўзлашувчи сибир татарлари, қрим татарлари ҳам бор. Умумий сони – 7 миллион киши. Шунингдек, татарлар Қозоғистон (204 минг кишидан ортиқ) ва Ўзбекистонда (467 минг кишидан ортиқ) ҳам яшайди. Камчиликсиз тўй бўлмайди. Асалари чақмасидан асал еёлмайсан. Давоми …

Биринчи босқич якунлари: менинг хулосаларим

Ҳар авлод аввалгилардан ўзини ақллироқ ва кейингилардан донороқ деб хаёл қилади. Жорж Оруэлл, ёзувчи 2015 йилги блогерлар чемпионатида ҳакамлик қиларканман, бир нарсага амин бўлдим: ёшлар фикрлаяпти, ёзяпти, ҳаракат қиляпти экан. 90 % иштирокчиси менга нотаниш бўлган ушбу чемпионатда ўзим учун кўп истеъдодларни кашф этдим. Гарчи савиясиз материаллардан ранжиган бўлсам-да, кўп блогпостларни маза қилиб ўқидим, билмаганларимни ўргандим. Аввалига блогпостларни баҳолашга жуда Давоми …