“Пупуууп” тоғани биласизми?

Суратдаги отахонни марғилонликлар жуда яхши танийди. Эсимни танибманки, маҳаллага “Пупуууп” деб келиб, ёш болаларнинг кўнглини овлаб, арзимаган пулга пичоқ чархлаб кетадиган Чархчи тоға. Ғанижон ота — ажойиб кашфиётлар эгаси. Отахон Урал велосипедини бир зумда механик йўл билан чархловчи аппаратга айлантирарди. Велосипедини миниб, маҳаллага келар, иккита махсус қозиқ билан велосипедни турғизиб, рулга чархни улар, велосипед занжирини чархга тортиб айлантирарди. У келиши Давоми …

Ҳақиқий театр нималигини кўрмоқчи бўлсангиз, “Турон”га келинг!

Шанба куни Нигора Умарова таклифи билан “Турон” давлат ҳарбий театрининг “Чачвон” спектаклига тушдим. Шароф Бошбековнинг “Меҳр ва маузер” асари асосида Сайфиддин Мелиев саҳналаштирган спектаклда бош ролни Илмира Раҳимжонова ижро этган. Спектакл воқеалари 1925 йили Ургутда бўлиб ўтади. Режиссёр қалтис ва зиддиятли мавзуларни саҳнага олиб чиққан: – Қўрбошиларнинг Миллий Истиқлол учун кураши; – Ўзимиздан чиққан сотқинлар; – Босқинчиларнинг кирдикорлари; – Миллатлараро Давоми …