Бугунги велосаёҳатим: Тошкент – Сўқоқ – Тошкент

6 йилдан бери мунтазам велосипеддаман. Соғлик ва иқтисод учун фақат фойда бўлди. Эрталаб ҳаво яхши экан. Озроқ ишларимни битирдим-да, 11:00 ларда “бир Паркентга бориб келай” деб йўлга чиқиб кетдим. Йўл-йўлакай бошқа ишимни ҳам битирдим. “Крестик”дан Паркентгача тўхтамай ҳайдадим. 2 соат деганда Паркентга кириб келдим (40 кмлик йўл). Янгибозоргача йўллар текис, равон. Янгибозордан Паркентгача тепаланиб бораркан. Паркентга келиш арафасида бира-тўла Сўқоққа Давоми …

Февраль ойида ўқиган китобларим

03.02.2019 Чингиз Айтматов. Асрга татигулик кун (Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1989) Романда гўё 100 йилга чўзилган бир кун ҳодисалари қаламга олинган. Ёзувчининг маҳорати шундаки, асрга татигулик воқеаларни бир кунга сиғдира олган, сингдира билган. Асарни яна қайта ўқишимга сабаб бўлган воқеа – манқурт Жўломон ҳикоясидир. Сариўзакни босиб олган жунжанглар машъум усулни қўллайди: асир тушган навжувон йигитларнинг сочи Давоми …