Сафедшох – мудҳиш гўзаллик сари

Сафедшох – мен чиққан 2000 талик чўққилар орасида энг қийини ва энг чиройлиси бўлди. Дарҳақиқат, маҳаллий туристлар чўққини бекорга “Красотка” (соҳибжамол) деб ҳам аташмайди. Чўққининг мудҳиш гўзаллиги аввалига сизни қўрқитса, унга эришганингизда эса чексиз завқ, ҳадсиз ҳамд туйғусини ҳис қиласиз. Тоғ чўққилари ишқибозлари ичида одатда 2000 метрлик чўққилар ўрта даражадаги чиқиш манзиллари ҳисобланади. Лекин айрим чўққилар борки, улар 3000 метрлик Давоми …

Тошгаза ва Каттагаза чўққиси

Бу йилги баҳор ўтган йилгидан эрта келди. Ёғингарчилик кам бўлгани учун 2700 метргача бўлган жойлардаги қорлар деярли эриб бўлди. Ҳозир тоғлар роса яшнаган пайт. Ҳаммаёқ ям-яшил. Лекин кеча тоғда ҳам ҳақиқий ёз ҳавоси бўлди. Тошгаза чўққисига чиқиш учун Паркент туманининг Кумушкон қишлоғи бўйлаб Оқсоқотага олиб борадиган тоғ йўли бўйлаб юрдик. Йўл анча кенгайибди. Олтинбел этакларида янги курорт ҳудуди тушяпти шекилли Давоми …

Яхши одамлар (иккинчи қисм)

Иккинчи фарзандим туғилганда ижарада турар, иқтисодий жиҳатдан қўлим қисқароқ эди. “Домчилик”, чақалоқ ҳадеб ташқарига чиқавермайди. Шу боис шифокорлар қизимга Д витамини етишмаяпти, агар ҳар куни маълум препарат томчисидан бериб, қуёшга олиб чиқиб турмасак, рахитга чалинишини айтиб ваҳима қилди. Польшада чиқадиган “Аквадетрим” томчи-дориси ўша пайтлар анча тортилиб қолган, ҳар дорихонада ҳам бўлавермасди. Бир куни ишдан келсам онаси хавотирланиб ўтирибди. Шифокорлар қўрқитиб Давоми …

Чорвоқдаги айсберглар қандай пайдо бўлди?

Кечаги саёҳатимиз жуда баракали бўлди. Аввалига Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Бурчмулло қишлоғи яқинидаги Чотқол дарёси бўйидаги музликларни томоша қилдик. Кейин Қоратутбоши чўққисига (1915 метр) чиқиб тушдик. Сафар охирида Чукураксув шаршарасини кўриб, Алвастикўприк остида дарёнинг гўзал манзарасидан баҳра олдик. Бу йил Чотқол дарёсининг Чорвоқ сув омборига қўшилиш нуқтасида ажойиб табиат ҳодисаси юз берди. Дарё ўзанида улка муз парчалари – айсберглар пайдо Давоми …

Палтов – Тўдахотин – Обираҳмат

Қиш мавсумида Палтов (Палтау) шаршараси, Додекатим (Тўдахотин) чўққиси ва Обираҳмат ғорига сафаримиз жуда сермаҳсул бўлди. Палтовсой дарасига Чорвоқ сув омборининг жанубий қирғоғи бўйлаб, Бурчмулло қишлоғигача бориб, кўприкдан ўтилади, тахминан 500 метр ўтгандан сўнг чапга грунт йўлга бурилади. Йўлнинг охири чегара ва қўриқхона постига олиб боради. Бу жойлар Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегараларига яқин бўлгани учун шу постда паспортлар регистрация қилинади. Давоми …

Қишда Катта Чимёнга қандай чиқдим?

Қишда баланд чўққиларга чиқиш осон иш эмас. Ўзбекистонда тоғ туризми учун қишда 2500 метргача бўлган чўққиларга чиқиш мумкин. Ундан юқорисига эса яхшигина тажриба, махсус экипировка ва жиҳозлар талаб қилинади. Қиш мавсумида Катта Чимён (3309 метр) чўққисига кўтарилиш одатда ҳаво яхши бўлган кунларда икки кунлик режалаштирилади. Чунки, тоғда қор қалинлиги 2 метргача етади. Айрим жойларда қалин қор оралаб йўл очиш катта Давоми …

Мингтухум чўққиси

Тошкентдан соат 5:30 да йўлга чиққанимизда шаҳарда паға-паға қор ёғар, ҳарорат -3°C эди. Борадиган манзилимиз Чимён қишлоғига яқин. Тоққа кўтарилганимиз сайин қор қалинлаша борди. Машинамиз ёзги ғилдиракда бўлгани учун пиёда йўлни бошлайдиган жойимизга 6 км қолганида қорга ботиб қолдик. Машинани йўл четида қолдириб, пиёда йўлга тушдик. Қор шиддат билан ёғар, бизникига ўхшаган машиналар қорда юролмай қийналарди. Бироздан кейин қор тозаловчи Давоми …

Қочоқ велосипедчи ҳожи

Суратдаги туркиялик киши Меҳмет Нешет 1964 йилда ўз велосипедида Ҳажга бормоқчи бўлади, лекин буни ҳеч кимга билдирмайди. Чўнтагида атиги 66 лираси бор. Зотан, йўлда унга кўп пул керак эмас. Ваъз қиладиган жойларда унинг олдига дастурхон ёзилади. У Жилвегўзу чегара пунктига келиб, 1952 йилги паспортини кўрсатади. Лекин унга чегарадан ўтиб, нариги давлатларда қийналмаслиги учун 5000 лирага валюта сотиб олиш кераклиги айтилади. Давоми …

Бетакрор Угом шаршаралари

Бўстонлиқ туманининг Қозоғистонга туташ Угом тоғлари ўзининг баланд чўққилари, кўлу шаршаралари билан ажралиб туради. Аввалроқ икки баланд шалола қўшилиб, гўзал манзара ҳосил қилган Обипар шаршарасига бориб, маза қилгандим. Ўшанда Обипардан юқорида янаям гўзал бир нечта шаршаралар мавжудлиги, лекин уларга етиб бориш қийин ва хавфли эканини айтишганди. Шанба куни Угом тизмасидаги ана шу гўзал шаршараларни ўзимиз учун кашф этиш мақсадида йўлга Давоми …

Оқкўл ва Иметей чўққилари

Якшанба куни ўзим учун янги манзилни кашф этдим. Ривоятларда уч қозоқ авлиёси сифатида келган Оқосоқота, Нурекота ва Суренота манзилларининг ўртасида Тошгаза, Иметей ва Оқкўл чўққилари яшириниб туради. Шу бетакрор жойларни кўриш учун саёҳатчи шериклар Ҳамид ака, Аббос, Илдар, Абдурауф билан йўлга чиқдик. Манзилгача бориш учун Чирчиқ орқали кетиладиган эски асфальт йўлини эмас, Паркентнинг Кумушкон қишлоғидан юриладиган тоғ йўлини танладик – Давоми …