Қашқасув шаршараси

Ташқарида 35-40°С. Шаршара ичкарисида 5-10°С. 50 метр юқоридан шиддат билан тушаётган сув ёммон савалайди. Маззаааа. Дедлайнлар, компьютердан мажбуран бош кўтаролмаслик, ғовлаб кетган бош (сизга ҳам танишдир-а) – иш стресслари бир зумда сувга оқади. Воажаб, сени савалаган ўткир томчилар харсангга урилиб парча-парча бўлади-да, осмонга кўтарилади. Шаршара бамисоли рақсга тушади… Чотқол тизмаси бағрида, Қизилнура тоғларидаги қорлардан тўйинган Қашқасув шаршараси мени мана шундай Давоми …

Манкент чўққиси

Саёҳат гуруҳларидан бирида 3000 метрдан баланд тоғлар орасида чиқиш энг осон бўлган чўққи Манкент (3018 метр) деб ёзилган эди. Лекин мен учун бу сафар ундай бўлмади. Манкентдан анча баланд бўлган Ҳазрати Султон (4066 метр), Ҳисордаги Номсиз чўққи (4300 метр), Осмонталош (3680 метр), Тожикистондаги Бобоиоб (3600 метр), Чотқол тизмасидаги Арашон (3600 метр), Катта Чимён (3309 метр), Қизилнура (3267 метр), Реваш (3227 Давоми …

Нанай, Аксарсой шаршаралари

Ўзбекистонда иккита машҳур Нанай қишлоғи бор. Бири Наманганда, иккинчиси Тошкент вилоятида. Иккиси ҳам ўзининг табиат ёдгорликлари билан бир-биридан ўтаман дейди. Бўстонлиқ туманидаги Нанай қишлоғида ҳам бир қанча (Нанай, Аксарсой, Қудуқ) гўзал шаршаралар мавжуд. Сўнгги йилларда бу манзиллар жуда гавжум бўлган. Кеча болалар билан Нанай ва Аксарсой шаршараларига бордик. Пскем дарёси устидан ўтадиган кўприкдан 200 метрча юрилганда шаршаралар томон борадиган йўл Давоми …

Учтош чўққиси

Бу чўққи мени лол қолдирди. Бу тоғлар мени хуш қаршилади. Бу қора булутлар менга соя берди, дўлу жаласи билан саваламади, аксинча, майингина томчилари билан салқинлик берди. Арчазор ҳавоси ўпкамни тозалади. Баҳордан баҳра олдим, қишнинг қори билан кўришдим. Алҳамдулиллаҳ! Тошкент вилоятининг Паркент тумани ҳам Чотқол тизмасининг гўзал тоғлари билан ўралган. Невич, Сўқоқ, Заркент, Кумушкон қишлоқлари тоғ сайёҳлари орасида жуда машҳурдир. Чотқол Давоми …

Қумбел чўққиси

Кўкламда юртимиз табиати дунёнинг ҳар қандай мафтункор жойи билан баҳслаша олади. Афсус ҳар қандай камера инсон кўзи билан кўрган гўзалликни ўзидек муҳрлай олмайди. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Билдирсой ва Амирсой даралари орасида Қумбел тоғи мавжуд. Тоғ ёнбағирлари арчазор ва олмазор ўрмон билан қопланган. Дарада бир пайтлар машҳур бўлган Билдирсой дор йўли ўтган. Ҳозир бу дор йўли реконструкция қилинмоқда. Айтишларича, дор Давоми …

Капиртош чўққиси

Дунёда ҳеч бир инсон айни бир хил бўлмаганидек, тоғлар ҳам бир бирини такрорламайди. Ҳар бир тоғ ўзгача, ҳар бирининг ўз гўзаллиги бор. Айни тоғ чўққисига турли ракурслардан қарасангиз, кўз ўнгингизда уларнинг шакли шамойили ўзгариб бораверади. Пастдан қараганингизда пурвиқор кўринган чўққилар, юқорига чиққанингиз сари ўз чиройини очади. Баланд тоғ устидан қараганингизда эса сиз кўриб юрган дунё ҳақидаги тасаввурларингиз ғариблашиб қолади. Рамазондан Давоми …

Озодбош шаршаралари

Охирги йилларда машҳур бўлган Товоқсой шаршаралари дарасининг ёнгинасидаги дарада ҳам кўришга арзирлик табиий манзаралар талайгина. Озодбош дарасида ҳам 10 дан ортиқ шаршаралар бўлиб, улардан 5 таси катта шаршаралар ҳисобланади. Қоржонтов тизмасининг бу ҳудуди нисбатан паст бўлгани учун қорлар эриган, ҳамма жойда яшил майсалар чиқиб, баҳор ҳавоси уфуриб турибди. Юқорига чиқилгани сари оқ лолалар очилганини кўришингиз мумкин. Бошқа баҳорий гуллар ҳам Давоми …

Китоб вафоси

Бир танишим ҳикоя қилади: “Қишлоғимизда бир тарих муаллими бўларди. Жуда илмли, ҳалим инсон эди. Муаллим ёшлигидан китоб йиғар, баъзан кутубхонадан тополмаган ноёб китобларни домланинг уйидан топардик. Чоғроққина хонанинг деворлари қўлбола китоб жавонига тўла эди. Муаллим китобларини жуда қизғонар, уч кундан ортиққа бермас эди. Вақти яқинлашиши билан тергаб турарди. Муаллимни тирик энциклопедия деса бўларди. У кутубхонасидаги ҳамма китобни ўқиб чиққан, ҳар Давоми …

Яхши одамлар

Ҳозирги турган ижара-квартирамда қарийб 12 йилдан бери яшайман. Ҳамид Олимжон ва Пушкин метроларига яқин, Оққўрғон масжиди ёнида. Яхши жойлар. Квартира эгаси ҳам “дом”дан 100 метр наридаги маҳалла бошида, ҳовлида туради. Дастлаб квартирага келганимда бироз инжиқроқ кўринган кампир (уйнинг эгаси) ҳисоб-китобни яхши юритар эди. Ой бошланиши биланоқ, қўнғироқ қилиб ижара пулини эслатарди. Уй ҳақини доим долларда (150$) қабул қилиб олар ва Давоми …

“Ўзбек Маттерхорни”га саёҳат

Альп тоғларининг Швейцария тарафида дунёга машҳур Маттерхорн чўққиси бор. Учбурчак шохни эслатадиган бу қоя чиқиш анча қийин бўлган тоғлардан ҳисобланиб, альпинизм мухлисларини доим ўзига чорлайди. Бу Швейцариянинг рамзларидан бири бўлиб, мамлакатнинг визит карталаридан бирига айланган Toblerone шоколади ҳам ўзига Маттерхорн тасвири ва шаклини танлаган. Ўзбекистонда ҳам худди Маттерхорнга ўхшаган чўққи бор. Сўқоқ тарафларга борганлар кўргандир, худди пирамидадек учли чўққи бор. Давоми …