Мактаб формаси ва бош кийим ҳақида

Мактаб формаси ва рўмол масаласи янги ислоҳотлар бошланишидан аввалги даврларда ҳам долзарб ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлган. Халқ таълими вазирлигининг бу мавзудаги қарор лойиҳаси эълон қилиниши билан яна муҳокамалар авжига чиқди. Бу сафар анча шовқин-суронли бўлди. Қарор иловасининг 9-бандида белгиланган мактабда бош кийим таъқиқи ҳар томонлама мантиқсиздир. Боланинг бошида касаллик бўлиб, уни яшириш учун бош кийим кийиши мумкин. Минг йиллардан Давоми …

Мусофир — муҳожир — мигрантнинг нони

2005 йили университетни битиргач, пропискам муддати ҳам тугади. Чўздира олмадим — ишимдан бўшатишди. 3-4 ой роса иш қидирдим — пропискасиз қабул қилишмади. У пайтлар интернет бугунгидек эмас, онлайн иш топиш ҳам имконсиз эди. Тенгдошларим каби Россияга кетишга қарор қилдим. Дадамдан рухсат сўраган эдим, урушиб бердилар: “Тўрт йил қийналиб ўқиб, Россияда мардикорлик қиласанми?” “Ҳамма ишлаяпти-ку, кунимни кўриб кетарман” Ҳеч қандай баҳона Давоми …

Жамоат ҳожатхоналаримиз ободми?

Бундан 15 йил аввал BBC сайтида Ўзбекистонга саёҳат қилган исроиллик туристнинг мақоласини ўқигандим. Саёҳатчи Ўзбекистонга сафари таассуротларини баён қиларкан келгуси туристларга юртимиз ҳақида учта муҳим тавсияни беради (бири ижобий, бири нейтрал, бири салбий): Ўзбекистонга ёз-куз мавсумида боринг. Ўзбек қовунларидан қўрқмасдан тўйгунингизча енг. Дунёнинг ҳеч бир ерида бунақа мазали қовунни топа олмайсиз. Ўзингиз билан албатта каттароқ кармон олволинг. Алмаштираётган ўзбек сўмларингиз Давоми …

2017 йилдаги диний-маърифий соҳадаги энг муҳим ислоҳотлар

2017 йил диний-маърифий соҳада ҳам ислоҳотларга, яхши хабарларга бой йил бўлди. Ўтаётган йилда диний-маърифий соҳадаги ўзгаришлар акс этган энг асосий янгиликларни эслаб ўтамиз. 2017 йил 17 январь. 2017 йилдан ўзбекистонлик фуқаролар учун ҳаж квотаси 7200 нафар қилиб белгиланди (илгари бу кўрсаткич 5200 нафар эди). 2017 йил 14 февраль. Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давоми …

Ҳаж зиёрати нархи қанча?

Бугун «Дўмбиробод» масжидининг расмий имоми Шермурод Тоғай домла ўзбекистонлик зиёратчилар учун Ҳаж нархи 45 млн. сўм бўлганлиги ҳақида хабар берди. У бу хабарни изоҳларкан, Ўзбекистонда валюта бозорининг эркинлаштирилиши оқибатида бозор ва давлат курслари бир хил бўлгани учун сўмда Ҳаж нархи ошиб кетганини баён қилди. 45 000 000 сўм бугунги курс билан 5541 АҚШ долларини ташкил этади. Шу муносабат билан қўшниларимиздаги Давоми …

Ёшлар нима ўқияпти? Энг сара жавоблар

«Ёшлар нима ўқияпти?» мавзусидаги сўровномада 536 нафар ўзбек китобхон ёшлари иштирок этди, 614 номдаги 1151 та китоб қайд этилди. Қуйида сўровномага йўлланган энг сара жавоблар ва изоҳлар билан танишинг: Даврон Ҳотам (Насибхонов), «Интимоқ» телерадиокомпаниясида журналист (Қирғизистон): — Электрон нашрлардан турли ҳикояларни ўқиб боряпман. Шу билан бирга Ильф ва Петровнинг «Олтин бузоқ» асарини қайта ўқияпман. Сўнгги ўқиган китобим: Абдуқаюм Йўлдошевнинг «Пуанкаре» Давоми …

Ёшлар нима ўқияпти?

Ziyouz.com портали томонидан интернет тармоғида бир ҳафта давомида ўтказилган “Ёшлар нима ўқияпти?” мавзусидаги сўровномада китобхон ёшларнинг қандай китоблар мутолаа қилаётгани ўрганилди. Интернетнинг ўзбек сегментидаги машҳур сайтлар (kun.uz, sof.uz, azon.uz, ziyouz.uz), Facebook ва Telegram тармоғида эълон қилинган онлайн сўровномада 536 нафар ўзбек китобхон ёшлари иштирок этди, 614 номдаги 1151 та китоб қайд этилди. Сўровномада нафақат Ўзбекистондаги ёшлар, балки Афғонистон, Туркия, Қозоғистон, Давоми …

Энг китобхон миллат бўла оламиз(ми)!?

GfK халқаро тадқиқот институти ўтказган сўровнома натижаларига кўра, 2016 йили дунёнинг энг китобхон миллати хитойликлар бўлишди. Сўровномага жавоб берган хитойликларнинг 70 фоизи ҳар куни ёки ҳар ҳафтада ақалли бир марта китоб ўқишини таъкидлаган. Иккинчи ўринни россиялик (59 %), учинчи ўринни испаниялик (57 %) китобхонлар эгаллашди. Ушбу институт томонидан аввалги йилларда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ҳиндистонликлар (ҳафтасига 10,7 соатни китоб ўқишга Давоми …

Зиёлилар: ким нима ўқияпти?

«Янги китоб» нашриёти ва ziyouz.uz портали ҳамкорликда кичик тадқиқот ўтказди. Юртимиз зиёлиларидан айни кунларда қандай китоб ўқиётгани сўралди ва 120 дан зиёд жавоб олинди. Шу тариқа ўзига хос маълумотлар захираси жамланди. Атоқли олимлар, ёзувчи-шоирлар, адабиёт ва бошқа соҳа вакиллари – миллатимиз зиёлиларининг жавоби билан танишиб, турфа китоблар, уларнинг мазмун-мундарижаси ҳақида билиб олиш мумкин. Шукрулло, Ўзбекистон халқ шоири: — «Бўш қоп Давоми …

Бепул кафан топилса, ўлмоқ керак… эмас

Яқинда интернетнинг кўнгилочар сегментида бир хабар жуда оммалашди: “Эркаклар етишмаётганлиги сабабли исландиялик аёлларга уйланган муҳожирларга ойига 5000 доллардан тўланади”. Бир қарашда жуда қизиқ, бирданига ўзига тортувчи хабар. Хабар ортидан Исландияга қизиқувчилар, элчихонасини суриштирувчилар кўпайди. Хабар матнида ушбу янгилик манбаси Sunday Adelaja’нинг блоги эканлиги айтилган. Африкалик пастор, насоро даъватчисининг блогида ҳақиқатан ҳам бу хабар чоп этилган. Лекин биронта ҳам расмий ёки Давоми …