Ҳар авлод аввалгилардан ўзини ақллироқ ва кейингилардан донороқ деб хаёл қилади. Жорж Оруэлл, ёзувчи
2015 йилги блогерлар чемпионатида ҳакамлик қиларканман, бир нарсага амин бўлдим: ёшлар фикрлаяпти, ёзяпти, ҳаракат қиляпти экан. 90 % иштирокчиси менга нотаниш бўлган ушбу чемпионатда ўзим учун кўп истеъдодларни кашф этдим. Гарчи савиясиз материаллардан ранжиган бўлсам-да, кўп блогпостларни маза қилиб ўқидим, билмаганларимни ўргандим.
Аввалига блогпостларни баҳолашга жуда қийналдим. Чунки аниқ бир баҳолаш мезони йўқ эди. Мен аввало янги, оригинал фикрга, мавзунинг долзарблиги, ижтимоий аҳамиятига, сўнгра блогернинг маҳорати, талқиннинг ўзига хослиги, имловий хатоларига эътибор қаратдим. Ўзим учун компьютерда алоҳида рўйхат тузиб олдим. Менга энг ёққанларини рўйхатнинг аввалига, нисбатан кучсизларини қуйига қўшиб бордим. Ўқиган блогпостларим сони 30 дан ошганда ушбу рўйхатга қараб баҳо беришни бошладим. Албатта баҳолар нисбий, материалларни бир-бирига солиштирган ҳолатда балл белгиладим.
Босқич давомида иштирокчиларнинг ишларига 1 марта 10 балл, 7 марта 9 балл, 17 марта 8 балл, 23 марта 7 балл, 26 марта 6 балл, 34 марта 5 балл, 77 марта 4 балл, 54 марта 3 балл, 16 марта 2 балл, 8 марта 1 балл белгиладим (барча ишларнинг ўртача баҳоси – 4,58 балл).
Бугун сўнгги блогпостни баҳолаб бўлгач, менинг талқинимга кўра 1-босқичнинг энг яхши блогпостлари рейтингини эълон қилмоқчиман. Албатта, бу умумий рейтингдан фарқ қилади. Чунки турли касб ва дунёқарашдаги 16 нафар ҳакамнинг фикрлари бир жойдан чиқмаслиги табиий.
Биринчи босқичда менга энг ёққан блогпостлар 25 талиги*:
- Otabek Yo‘ldoshev. MITTI OROLCHA VA TAYPEYLIK DO’STIM
- Akrom Malikov. ОРУ НОМУСИМ – ҲАЁТИМ деб яшайдиган йигитлар қандай тарбия топади?
- Maqsud Salomov. Sigir yaxshiroq
- Shukurjon Islomov. Ҳурматли ҳамкасб
- Dilrabo Tursunova. Mai grendad’s dua
- Jamshid Niyozov. Аждодларимиз сиймоси Ғарб киноси талқинида
- Firuz Allaev. Замонавий Луддитлар ёки тараққиёт танқидчилари ҳақида
- Aziz Qarshiyev. Мен қариш ва ўлиш учун дунёга келмаганман
- Osmon BEK. «БУ ЎЙИН, ҲАЁТ ЭМАС…»
- Farrux Jabborov. ЮЗИМИЗ ҚИЗАРМАСМИКАН? ёки хўрозқанд ва тарсаки ҳақида фиқра
- Kamolat Shamsiddinova. Юқимсиз касаллик
- Abduvali Qurbonov. Ваъдалар занжири (Ваъдабозлар ўқимасин)
- Davronbek Parmonov. ИНФРАСТРУКТУРА
- Sanjar Said. Корейс тилини ўрганишни хоҳлайсизми?
- Elyor Nishonov. Наҳотки…
- Jamshid Muratov. E’tiroz
- Farhod Tohirov. Tarixiy qahramonlar yarataylik
- Isroil Tillaboyev. “Nizom bo`yicha ish tutilsin”
- Ixtiyor Kamalov. Yolg`iz sirim — onam
- Kama Noir. Соябон
- Diyor Imomxo‘jayev. Шайхни кузатдик
- Hamza Foziljonov. IT sohasiga oid o‘zbekcha tarjimalar xususida
- Allayar Makhammetsheripov. Qaraqalpaq: Baqit bul ne?
- Hamidulla Ziyoyev. Карлар ҳаммадан кучли ёхуд ўзига хос ривожланиш стратегияси
- Ulugbek Rakhmonkulov. KITOB ISI
* Муаллиф ва блогпост номлари аслича қолдирилди.
Men Davron akaning shu röyxatidan örin olganimdan juda ham hursandman.