Аясофия Фотиҳ Султонга қайтди

86 йилдан сўнг Аясофия жомеъсининг қайта очилган тарихий жума намозини кўриб, қайд этганларим:

– 24 июль куни 1923 йили Лозанна тинчлик сулҳи имзоланган. Шартномага кўра, Туркиянинг ҳозирги чегаралари белгиланди.
– Президент Эрдоған, вазирлар, партия лидерлари, давлат арбоблари масжидда икки соат ўтирди. Президент имомнинг орқасида ўтирди, чалғимади, ёнидагилар билан гаплашмади. Қори ва имомга сомеъ бўлиб жим ўтирди.
– Бош муфтий Истанбулни фатҳ этиб, Аясофияни жомеъга айлантирган Усмонли подшоҳи Султон Муҳаммад Фотиҳнинг қиличи билан хутба қилди.
– Хутбада ва дуода бирон марта ҳам Эрдоғанни шахсан зикр этмади.
– Намозда Фатҳ сурасини ўқиди (бежиз эмас).
– Аясофия бундан кейин ҳам динидан қатъи назар барча учун очиқ эканини таъкидлади.
– Имом Аясофиядан туриб дунё мусулмонларига мурожаат қилди (бу ҳам қандайдир маънода диний марказ бўлишга ишора).
– Жомеъ қибла тарафида юқорисидаги аёл тасвирли иконага парда тортилибди.
– Жомеъ пештоқларидаги фаришта қанотларини эслатувчи расмлар қолдирилган.
– Минбар тепасига Усмонли байроқлари илинган.
– Жомеъда аёллар учун ҳам катта бўлма ташкил этилган. Эрдоған ва вазирларнинг аёллари ҳам жума намозида ҳозир бўлди.
– Эрдоған ҳам намоздан олдин Фотиҳа ва Бақара сурасининг илк 6 оятини қироат қилди.
– Жомеънинг 4 минорасидан алоҳида муаззинлар бир вақтда навбатлашиб азон айтди (бу одатни биринчи марта кузатишим).
– Тарихий ҳолат, мусулмонлар узоқ кутган кун – лекин на раҳбар, на имом ҳаяжонланганини ҳис этмадим (бундай ҳолатда кўзига ёш келса керак деб ўйлагандим).
– Жомеъ ичкариси, ташқаридаги майдонда карантин қоидаларига риоя қилиниб, оралиқ масофа сақланган. Лекин атрофдаги кўчаларга йиғилиб, километрларга чўзилган жамоат орасида масофа сақланмаган.
– Аясофия жомеъсидаги бугунги жума намозида 350 000 киши иштирок этди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *