Болалар

Дунё моли боланинг кулгусидан азизми?

Энг ёмон кўрганим болаларга қўпол муомала қиладиганлардир. Бола — гул, бегонанинг боласи ҳам — озгина қўполлик ҳам унга зарар етказади. Кеча қизалоқларим билан соатимни тузатиш учун бир дўкон ичидаги устахонага кирдим. Соатни устага бериб ўша ерда кутиб турдим. Дўконда телевизор, компьютер расталари ҳам бор. Қизларим телевизорнинг жавонига бироз суянган эди сотувчи йигитнинг жаҳли чиқиб, танбеҳ берди: “Ока, қаранг, оёғи тегибди”. Давоми …