Шаҳрисабз

Осмонталош можароси

Қуёш кўринмайди, шивалаб майин ёмғир ёғади. Ҳарорат ҳам айни сафарбоп! Атроф арчазор, баҳорий гуллар жозибаси, булбуллар хониши, сойнинг хушёқар шовқини… Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликда эса бошқача манзаралар бўй кўрсатди. Булут соядек ортимиздан эргашади. Ҳаво совиб кетади. Айрим жойларда бир метр нарини кўриш амримаҳол. Кетаверасиз, кетаверасиз. Оёқ ости қор. Олдингиздан чўққига ўхшаш, улкан қора “ўркач”лар чиқади. Буни қарангки, Осмонталош деб Давоми …

Баланд тоғлар бағридаги Сепоя кўлига саёҳат

Қашқадарёга аслида Ҳазрати Султон чўққисига чиқиш учун боргандим. Афғонистондаги ҳарбий вазият туфайли чегараларимизда хавфсизлик чоралари кучайтирилгани боис чўққига чиқишга рухсатнома олишнинг имкони бўлмади. Лекин бу баҳона билан Шаҳрисабзнинг энг олис тоғ қишлоғи – Кўлни кўриб, унинг табиатидан, гўзал инсонларидан суҳбатидан баҳраманд бўлиш насиб этди. Тоққа чиқиш иштиёқи кучли, 400 километрдан ортиқ масофа босиб келганмиз, забт этиш учун бошқа чўққини қидирдим. Давоми …

Зулмат ичра нур қидириб: Амир Темур ғорига саёҳат

Эсланг, ўшанда улар ғорга паноҳ истаб боришиб: «Парвардигоро, бизларга ўз ҳузурингдан раҳмат — марҳамат ато этгин ва бизларнинг ишимизни Ўзинг ўнглагин», дедилар. (Каҳф сураси, 10-оят) Аллоҳ таоло Қуръони каримда ғорлар ҳақида хабар бераркан, уни инсонлар учун паноҳ, бошпана, мўъжиза дея таърифлайди. Каломи шарифнинг бир сураси ғор соҳибларидан ҳикоя қилади. Ҳадисларда ҳам ғорда қолганлар, паноҳ топганлар ҳақида қиссалар бор. Пайғамбар соллаллоҳу Давоми …