Ўсмат

Бахмал манзаралари: Новқа ва Мўғол бўйлаб

Бахмал туманидаги Новқа қишлоғида учинчи бор меҳмон бўлишим. Илк бор 2006 йили новқалик дўстим Азизбекнинг таклифи билан бу гўзал масканга келган ва унинг табиатидан баҳри дилим очилганди. Ўшанда қишлоқдан тоғ лоласини излаб юқорига кўтарилган, тоғнинг пастки қисмларида зиёратчилар лолани териб кетгани сабаб, аранг Томчиқоқ чўққисидан тоғ лоласини топгандик. Чўққининг устида турарканман, ният қилгандим: иншааллоҳ, бу ерларга онамни олиб келаман. Онам Давоми …