Ўлиб бораётган… салом

Ўғлим Абдул Азиз 7 ёшда. Одатда, кўчада таниган-танимаганига салом беради. Бугун бозорга тушдик. Абдул Азиз бир савдогарга салом берди-да, кетидан: “Аллоҳ ишларизга ривож берсин!” деди. Туйқусдан савдогар чўнтагини ковлаб, ўғлимга пул бермоқчи бўлди-да, сўнг кийимига қараб қўлини чўнтакдан олди. Кўрмасдан тиланчи деб ўйлади, шекилли. Савдогарнинг шериклари ҳам анча донг қотиб қолишди, биз узоқлашганимиздан сўнг “нима деди, нима деди?” деганларини эшитиб қолдим.

Ўғлим орқада енгил юкларни кўтариб борарди. Кимгадир салом берди. Кимнингдир таажжуб билан “Мангами? Ва алайкум…” деганини эшитиб орқага ўгирилдим. Одмироқ кийинган қари аравакаш экан. У юкини ташлаганча ўғлимнинг олдига келди-да, сўрашиб, “Худо рози бўлсин! Менга анчадан бери салом бермай қўйишган эди…” деди.

Ноу коммент. Хулоса ўзингиздан.

Сурат: © Sputnik Амир Исаев

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *