Сўнгги босқичда финалбоп, энг зўр блогпостлар ўқишни ният қилгандим. Лекин, тўғриси, биронта ҳам битикдан кўнглим тўлмади. Финал учун ёзилган блогпостлар 10 талиги менинг ҳисобим бўйича қуйидагича якун топди:
- Nosirxon Azizov. Иммунитет
- Jamshid Niyozov. Супрақоқди
- Maqsud Salomov. Huquqda bunday atama mavjud emas
- Aziz Qarshiyev. Тухум пўстлоғи ичида
- Shukurjon Islomov. Хорижлик ҳамкорлар
- Gayrat Sher. “…аёқ етганча кетгаймен”
- Isroil Tillaboev. Mentor
- Sherzod G‘aybullaev. Istamayman…
- Nigora Salihova. Эркакларнинг боши нега кал?
- Davronbek Parmonov. Биз қарияпмиз
Чемпионатнинг якуний натижаларини чиқаришда аввалги босқичда қўйилган баҳоларни ҳам қўшиб чиқдим. Зеро, блогернинг маҳорати босқич учун махсус ёзилган битик билан эмас, у доимий битадиган блогпостлар билан ўлчаниши керак. Ҳисобим бўйича чемпионатнинг энг яхши блогерлари қуйидагилардир:
- Жамшид Ниёзов 9+9+8=26
- Шукуржон Исломов 9+8+7=24
- Мақсуд Саломов 9+6+8=23
- Азиз Қаршиев 9+7+7=23
- Исроил Тиллабоев 7+8+6=21
- Ғайрат Шер 7+7+6=20
- Носирхон Азизов 5+6+8=19
- Отабек Йўлдошев 10+8=18
- Давронбек Пармонов 8+6+4=18
- Тошпўлат Раҳматуллаев 8+9=17
- Соҳиба Ҳайитбоева 8+9=17
- Шерзод Ғайбуллаев 4+6+6=16
- Диёр Имомхўжаев 7+8=15
- Дилрабо Турсунова 8+7=15
- Нигора Салиҳова 4+6+5=15
Жамшид Ниёзовнинг мақолаларини аввал ўқимаган эканман. Муаллиф жуда интилувчан, меҳнаткаш экан. Бирон мавзуни ёритишдан аввал ўша соҳани обдон ўрганиб, фактларни йиғаркан. Сўнг чуқур таҳлил қилиб, битикка ишлов бераркан. У калласига нима келса шап-шап ёзиб ташлайдиган блогерлардан эмас. Лекин блогпостлари таҳлилийлиги учун кўпроқ мақолага ҳам тортади.
Шукуржон Исломов – Ўзнетнинг энг ништар блогери. Кулгу орқали кўп муаммоларни юзага чиқаришга ҳаракат қилади. Сўнгги блогпостидан унча қониқмадим. Асосий эътиборни рамзларга қаратиб, мавзуни шунга кўра йўналтирган. Муаллифдан илмий-оммабоп мавзулардаги яхши битикларни ҳам кутамиз.
Мақсуд Саломов – чемпионат кашфиёти. Ёш бўлишига қарамасдан тафаккурли ёшлардан экан. Илк блогпостиниёқ финалбоп деб ёзгандим. Иккинчи турдаги битигидан кўнглим тўлмади. Финал номаси ҳам тузук. Лекин жуда семиз бўлса-да, барибир “Сигир яхшироқ” эди. Бундан кейин ҳам шу позицияда қолиб, бундан-да гўзал битиклар билан бизни хабардор қилиб боради, деган умиддаман.
Азиз Қаршиев – интеллектуал блогер. Кўп ўқигани ёзганларидан билиниб туради. Лекин материаллари оммабоп эмас. Кўпчилик блогчи-мухлислар “О, қийип ташапти” деб ёзган бўлсалар-да, уларнинг аксарияти муаллиф демоқчи бўлган фикрни англай олганларига шубҳам бор.
Исроил Тиллабоев – моҳир педагог, бошловчи-блогер. Менимча, Исроилнинг муваффақияти энг катта сабаби – мавзуни яхши топа олганида. Биринчи босқичдаги блогпостда гарчи имловий, услубий хатолар кўп бўлса-да, у юқори баҳоланди. Иккинчи босқичдаги блогпост ҳам кучли мотив асосида ёзилган эди. Лекин финал учун ёзилган битик ҳақида аввалгиларидек фикр билдириш қийин.
Ғайрат Шернинг баъзи ҳажвияларини аввал газетада ўқигандим. Аслида юмористика менга унчалик ҳам ёқмайди. Лекин Ғайрат ва Шукуржонларнинг ҳажвияларини маза қилиб ўқиб чиқдим. Фикримча, Ғайратнинг битикларида блогингга хос қайсидир детал етишмайди.
Носирхон Азизовнинг ёзиш услуби менга унча маъқул келмади. Мавзулари долзарб, лекин уни блогинг услубида юзага чиқаришда бироз зерикарли усулдан фойдаланган.
Давронбек Пармоновнинг илк блогпости менга ёққанди. Сўнгги босқичдаги битик бироз сунъий чиққандек туюлди.
Шерзод Ғайбуллаевнинг биринчи босқичда ёзган блогпостини унчалик хушламагандим. Кейинги босқичлардаги битикларида фикрли бола эканлигини англадим. Буюк Хитой қобиғидан бироз чиқиб, янада долзарб мавзулар ҳақида қалам тебратишига тилакдошман. Муаллиф блогида янгиликлар хизмати ва бизнес майдон қоришиб кетганига ҳам озроқ эътирозим бор.
Нигора Солиҳова маҳоратли блогер экан. Лекин мавзуларининг аксарияти маиший бўлгани менда яхши таассурот қолдирмади. Иккинчи босқичдаги битик яхши чиққан бўлса-да, ў, қ, ғ, ҳ ҳарфлари хор қилинганидан ранжидим ҳам.
Гарчи умумий баҳолашга кўра финал босқичига чиқа олмаган бўлсалар-да Отабек Йўлдошев, Тошпўлат Раҳматуллаев, Соҳиба Ҳайитбоева, Диёр Имомхўжаев ва Дилрабо Турсунованинг ишлари диққатга сазовор бўлди.
Отабек Йўлдошевнинг биринчи босқичда ёзган блогпости кўпчиликка маъқул бўлиб, бир неча кун рейтингда биринчи ўринда турди (Чемпионат давомида мен 10 баллга баҳолаган ягона блогпост). Ватанпарварлик мавзусида ёзилган ушбу битик аксарият блогерлар учун илҳом манбаи ҳам бўлди.
Тошпўлат Раҳматуллаев – Ўзнетдаги илк блогерлардан, тажрибали журналист. Тошпўлат акадан кўп нарсаларни ўргансак бўлади. Афсуски, блогерлар чемпионати аудиторияси муаллифнинг мулоҳазаларини кўпам ҳазм қила олмади.
Соҳиба Ҳайитбоеванинг мақолаларини аввал ўқиган эдим. Чемпионатга тақдим этган материаллари ҳам кўпчиликда қизиқиш уйғотди, ҳаётга ўзгача назар билан қарашга ўргатди.
Диёр Имомхўжаевнинг блогпостларидан кўра, “Спорт” телеканалидаги журналист текширувлари муаллифнинг маҳоратидан далолат беради. Диёр ТВдан фарқли ўлароқ блогда туйғуларига кўпроқ эрк бераркан.
Дилрабо Турсунова ҳам мен учун чемпионат кашфиётларидан бири. Танловдаги блогпостлари номи гарчи ажнабий бўлса ҳам, мавзуси кўпчиликни тўлқинлантирди.
Чемпионатда қатнашган барча блогерларга келгусида ижодий камолот тилайман. Бошқа пайтларда ҳам ёзиб тураверинглар!
Шу ерда бир нарса эътиборимни тортди. Аввало дўстим И.Тиллабоевнинг мехнати шунчалик баҳолангани билан табриклайман. Хурсанд бўлдим! Лекин имловий луғовий хатоларни таҳлил қилиб ёзган одамнинг хатосига ҳам эътибор беринглар “босқич” сўзи “бочқич” бўлиб қолган, ёки шунақа сўз борми ўзбек тилида?
Нигора Солиҳова тўғрисидаги фикрларнинг иккинчи хатбошида ҳам “бочқич” сўзи бор 🙂
Hamza Foziljonovni ham ro’yxatga kiritsa bo’lardi. Birinchi bosqichda yozgan maqolasi yaxshi edi. Lekin 2-turdagi maqolasi copy/paste bo’lib qolgan.
Abu Muslim okaning yozganlari manga yoqmadi. Lekin muxlislari rosa ko’tar-ko’tar qilishsa-da, finalga yetib borolmadi.
Aziz Qarshiyevning bloglarini manam yaxshi tushunmadim, yo kitob kam o’qiganmanmi, lekin uning ham kampanyonlari juda ko’p ekan.
Sherzod Gaybullaev bilan Davronbek Parmonov manimcha bir-birini yaxshi raqib deb ko’radi.
Endi hakamlar haqida:
Chempionatdagi eng tushunarsiz sudya – Bakirov.
Eng 10sevar sudya – Shokirov.
Fayzullayevni nega hakam qilishganiga hayronman, bironta ham postni baholamadi.