Яқинда аёллар ўзлари учун эр танлаб, сотиб олса бўладиган дўкон очилди. Дўконга кириш қисмида қуйидаги эълон мавжуд:
- Сиз бу ерга ФАҚАТ БИР МАРТА кира оласиз.
- Дўконимиз 6 қаватдан иборат. Қаватлар ошиши билан, эркакларнинг сифати ҳам ошиб боради.
- Сиз хоҳлаган қаватдан исталган эркакни танлаш ёки тепадаги қаватга кўтарилиш имконига эгасиз.
- Пастки қаватга қайта тушиш ман этилади.
Бир аёл ўзига умр йўлдоши топиш мақсадида ушбу дўконга ташриф буюрди.
Биринчи қаватдаги “иш-ҳунари бор эркаклар” деган ёзувни кўргач, иккинчи қаватга кўтарилди.
Иккинчи қаватда қуйидаги эълон мавжуд эди: “Ишли-ҳунарли ва болаларни яхши кўрадиган эркаклар”
Аёл учинчи қаватга кўтарилди. Учинчи қаватда “Ишли-ҳунарли, болаларни яхши кўрадиган ва жуда гўзал эркаклар” деб ёзилган эди. “Эҳ-ҳа!” – деди аёл ва тўртинчи қаватга ҳам кўтарилди.
Тўртинчи қаватда “Ишли-ҳунарли, болаларни яхши кўрадиган, жуда гўзал ва уй ишларига қарашадиган эркаклар” дея ёзилган эди. – Жуда соз! – деб ўйлади аёл, – лекин барибир кейинги қаватни ҳам кўриш керак.
Аёл бешинчи қаватда “Ишли-ҳунарли, болаларни яхши кўрадиган, жуда гўзал, уй ишларига қарашадиган ва жуда романтик эркаклар” деган ёзувни учратди.
Аёл яна бир қават юқорига чиқиб, ўзи учун жудаям муносиб бўлган эрни танлашни хоҳларди. У сабрсизлик билан сўнгги қаватга кўтарилди.
Олтинчи қаватда эса шундай ёзув бор эди:
“Сиз бу қаватга кўтарилган 31 456 012 чи аёлсиз. Бу ерда сиз ўйлаган эркаклар мавжуд эмас. Бу қават аёлларни яна бир бор ҳаёт ҳақида ўйлашга, ҳаётда эса ўта мукаммал шахсни топиш мушкул эканлигига, ҳар қандай турмушда эса ихтилофлар бўлишига ишонтириш учундир. Бизнинг дўконимизга ташрифингиз учун ташаккур!”
Али Тантовий марҳамат қиладилар:
“Агар сен ва биродарларинг эр-хотин орасида ихтилофдан холи жуфтлик ҳаётини хоҳлаб, бутун умр асал ойидек тотли ўтишини истаётган бўлсалар, Ромео ва Жульеттанинг мажлисларидек гўзал ҳаётни тасаввур қилсалар, Лайли ва Мажнуннинг севгисидек муҳаббатда ҳаёт кечиришни орзу қилиб турган бўлсалар — БУ ҲАРГИЗ БЎЛМАЙДИ ва БЎЛИШИ ҲАМ МУМКИН ЭМАС!
Муҳаббат мажлислари бемаъни гап-сўздан бошқа нарса эмас. Сен унга “севаман!” дейсан, у ҳам сенга “мен ҳам севаман” дейди. Икки жуфт бу гапни қайтаравериб, ҳатто бу гапнинг маъноси ҳам қолмай, иккалалари ҳам жим бўлиб қоладилар. Ҳаётнинг ҳаммаси баъзи ёш йигит-қизлар ўйлаганидек “Мен сени севаман!”дан ташкил топиши мумкинми? Агар Мажнун ҳам Лайлига уйлангандан кейин фақатгина “севаман!” деган сўз билан яшаганда эди, 1 ой ўтмай, уларда ҳам жанжал пайдо бўлган бўлар эди. Уч ой ўтиб эса қўни-қўшнилар буларнинг уруш-жанжалларини қулоқлари билан эшитган бўлар эдилар ҳам. Бир йил ўтиб эса уларнинг ажралиш ҳақидаги даъволари маҳкамада кўрилган бўларди.
Агар эр ва хотинлар гўзал ҳиссиётлар майдони билан ҳаёт кечирамиз деб мақсад қилсалар, бу ҳеч қачон бўлмайди, бўлса ҳам қиссаларда бўлиши мумкин холос. Ҳатто олимнинг ҳам уйи ихтилофдан холи эмас. Ҳатто Ер юзидаги уйларнинг энг саодатлиси Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг уйлари ҳам бу ихтилофдан холи бўлмаган.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг уйларига бир одам аёлидан шикоят қилиб келди. У зотнинг аёллари баланд овозда гапираётган ва ҳазрати Умарнинг жим турган эдилар. Эркакларнинг энг баҳодири Умар розияллоҳу анҳунинг уйидаги ҳолатни кўриб, ҳалиги одам индамай кета бошлади. Ҳазрати Умар чиқиб, ундан нимага келганини сўрадилар. Ҳалиги одам аёлининг хулқи хунуклиги, итоатсизлигидан шикоят қилмоқчилигини, лекин амирал мўмининнинг ҳам ўзига ўхшашлигини айтди. Ҳазрати Умар бир кулиб қўйдилар-да, шундай дедилар: “Менинг устимдаги кўп ҳақлари туфайли, мен унинг ишларига сабр қиламан”.
“Кўзни юмгил, кўзга айлансин, кўнгил” (Румий)
Assalomu-alaykum Abdulaziz Alloh ajringizni gozal natija bilan bersin juda mushohadali fikrlar…..
Dahshat. Mana buni oddiy va achchiq haqiqat deb atasa bo’ladi. Ajoyib maqola uchun tashakkur
Assalomu alaykum!
Haqiqatda judayam ta’sirli va ommabop maqola ekan.
Alloh rozi bo’lsin!
Hozirgi ko’pchilik yoshlarimiz uchun ibratli maqola bo’libdi.
Assalamu alaykum.
Alloh sizdan rozi bo’lsin.
Juda ham ibratli va mulohazaga chorlovchi mavzu bo’libdi.
Assalomu alaykum! Juda ham chiroyli va hayotiy mavzuni yozganingiz uchun rahmat! Ishda va ezgu amallarda Olloh sizni qo’llasin!
Assalom aleykum! Olloh siz-u bizdan rozi bölsin. Maqola bugungi kun yoshlari un juda kerakli bilish shart bölgan mavzulardan biri ekan.
maqola menga ham juda yoqdi. 1-qismi ko’proq.
lekin butkul raddiya ohangidagi 2-qismiga uncha ham qo’shilmayman.Shubhasiz,ixtilofsiz hayot yo’q.Har bir inson alohida dunyo,takrorlanmas mo’jiza ekan,hatto eng yaqin insonlar o’rtasida ham qaysidir masalada kelishmovchilik bo’lishi -tabiiy holat. Faqat sevgi borligiga, sevganining baxti uchun o’z zaruriyatlaridan kecha oladiganlar borligiga ishongim keladi.
Хайрли кун!,
Жуда-жуда тогри ва хозирги озимизи копчили ёшларимизга мос айтилгандай…
Катта рахмат, жуда яхши пост чикибти!