АҚШНИНГ ЭНГ АҲМОҚ КИШИЛАРИ. «7 мўъжиза». 11.05.2006

– Рейтинг –

АҚШНИНГ ЭНГ АҲМОҚ КИШИЛАРИ

Ҳар йили АҚШ омма фикрини тадқиқ этиш корпорацияси америкаликлар кимларни энг аҳмоқ деб ҳисоблашларини ўрганиб чиқади. Бу йилги рейтингда биринчи ўринни Майкл Жексон эгаллади. Унга жиддий рақиблар сифатида АҚШ вице-президенти Дик Чейни ва меҳмонхона бизнеси меросхўри Пэрис Хилтон «саҳна»га чиқдилар.

Айни пайтда Баҳрайнда яшовчи поп мусиқаси қироли Майкл Жексон ўз юртида ёш болага нисбатан жинсий зўравонлик айби билан судлангандан кейин ушбу «юксак» номга тўрт йилдан бери сазовор бўлмоқда.

1045 респондентдан 69 %и сўнгги 12 ойда Майкл Жексоннинг кўпгина аҳмоқона қилиқларига гувоҳ бўлганини айтишди. Жексонни охирги марта Дубай амирлиги бозорларида аёл киши кийимида кўришган.

Рейтингда иккинчи ўринни банд этган АҚШ вице-президенти Дик Чейнини дам олиш ва ов пайтида унинг ўз дўсти юзига «бехосдан» отиб юборгани учун омма кечиролмаяпти. Натижада, Чейни 59 % овоз билан аҳмоқлар рўйхатидан муносиб ўрин эгаллади. Машҳур жанжалкаш Пэрис Хилтон ҳам аҳмоқлиги билан Чейнидан қолишмади: иккалалари бир хил натижа билан иккинчи ўринни бўлишиб олишди.

Учинчи ўринда Дик Чейнининг босси кичик Жорж Буш 57 % овоз билан мустаҳкам ўрнашган. 2001 йилда АҚШ президентининг аҳмоқлиги 48 % дея баҳоланган эди. Беш йил ичида эса президент анча «ўсган».

Тўртинчи ўринни машҳур Голливуд юлдузи Том Круз банд этди (54 %). Том бундай рўйхатда энди биринчи марта иштирок этяпти. Респондентлар унинг Опра Уинфри ток-шоусида ўз хотини Кэти Холмсга севги изҳори сифатида диванга сакраганини катта аҳмоқлик дея баҳоладилар. Шу сабаб бўлиб ҳам Том бу йилги «томошабинлар энг безор бўлган юлдуз»га айланди.

Республикачи-сиёсатчи Том Делэй сайлов кампаниясидаги молиявий муносабатлардаги найранги туфайли 41 % билан аҳмоқлар сафидан жой олди.

Рок қўшиқчиси Кортни Лавнинг натижаси Nirvana гуруҳи лидери Курт Кобейнники билан бир хил. У ўзининг кўп вақтини кемада ўтказиб, санъатни унутиб қўйяпти. Яна Кортнининг наркотик истеъмол қилаётганлиги ҳам оммада унга нисбатан ҳурматнинг пасайишига олиб келган.

2006 йил рейтингидаги бошқа аҳмоқлардан яна Мадонна (отдан йиқилиб тушгани учун) ва супермодел Кейт Мосс (кокаин ҳидлаётганида олинган видеотасвир учун) ҳам анча «яхши» натижаларга эришишди.

Энг қизиғи, сўровда иштирок этганларнинг ҳар иккитадан биттаси 12 ой мобайнида 1 марта бўлса ҳам аҳмоқона ҳаракат қилганларини қайд этишган. Ўтган йили эса ўзинининг аҳмоқона ишларини тан оладиган америкаликлар 64 % фоизни ташкил этган эди.

Океан ортидагилар миллатнинг энг аҳмоқ кишиларини аниқлаётган бир пайтда ўзбек эстрадасида шу юрт анъаналарини эслатадиган «Марио» ашуласи «Тарона» тақдимоти»да «йилнинг энг яхши қўшиғи»га айланди…

АМЕРИКАНИНГ 2006 ЙИЛГИ ЭНГ АҲМОҚ КИШИЛАРИ:

1. Майкл Жексон

2. Дик Чейни

3. Пэрис Хилтон

4. кичик Жорж Буш

5. Том Круз

6. Том Делэй

7. Кортни Лав

8. Курт Кобейн

9. Мадонна

10. Кейт Мосс

АбдулАзиз тайёрлади.

«7 мўъжиза» газетаси, 11.05.2006

[singlepic id=44 w=500 h=500 float=center]

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *