ДУНЁНИНГ ЭНГ БОЙ КИШИЛАРИ. «7 мўъжиза». 08.06.2006

– Рейтинг –

ДУНЁНИНГ ЭНГ БОЙ КИШИЛАРИ

Ҳар йилги анъанага кўра Forbes журнали дунёнинг энг бой кишилари – миллиардерлар рўйхатини эълон қилди. Унга жами 793 нафар миллиардер киритилган.

Журналнинг ҳисоб-китобларига қараганда охирги йилда дунёдаги миллиардерлар сони 102 нафарга кўпайган ва ҳозирда жами 793 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг маблағи эса 18 фоизга ошиб, жами 2,6 триллион долларга етган. Forbes бош муҳаррири Луиза Кроллнинг таъкидлашича, 2005 йилда Россия (108 %), Ҳиндистон (54 %) ва Бразилия (38 %) фонд биржаларидаги жонланиш ва кучли ўсиш рейтингга катта таъсир кўрсатди.

Рўйхатнинг дастлабки иккита ўрни америкаликларга насиб қилди. Майкрософт компаниясининг раиси Билл Гейтс ўз капиталини $46,5 миллиарддан (2005) $50 миллиардга оширишга эришган бўлса, инвестор Уоррен Баффетнинг капитали эса $2 миллиардга камайиб кетди ($42 миллиард). Учинчи ўринга Мексика телекоммуникация магнати Карлос Слим Хелу кўтарилиб олди ($30 миллиард). IKEA мебель магазинлари тўри раҳбари Ингвар Кампрад эса тўртинчи ўринни ($28 миллиард) банд этди. Пўлат империясига асос солган ҳиндистонлик Лакшми Миттал эса бу йил 5-ўрин билан ($23,5 миллиард) кифояланди.

Forbesнинг доллар миллиардерлари рўйхатига 32 та россиялик бойлар киритилган. Улардан 7 таси рейтингда биринчи марта иштирок этмоқда. Россиялик миллиардерлар рўйхатини Чукотка губернатори ва Лондоннинг «Челси» футбол клуби эгаси Роман Абрамович бошқариб турибди. Хитойда эса 8 миллиардер мавжуд. Бу йилги рўйхатга АҚШдан 44 та янги номзодлар киритилган. Шунингдек, Қозоғистондан икки нафар ҳамда Украинадан 3 нафар миллиардерлар Forbes рейтингига кирган.

Рўйхатдаги энг ёш миллиардер Ливаннинг ўтган йили ўлдириб кетилган собиқ бош вазирининг 22 ёшли қизи Ҳинд Ҳаририйдир ($1,4 миллиард).

Forbes-2006: ДУНЁНИНГ ЭНГ БОЙ КИШИЛАРИ РЕЙТИНГИ:

1-ўрин – Уилям Гейтс III (Билл Гейтс)

Ёши: 50

Бойлиги: ўзи ишлаб топган

Манба: Microsoft

Маблағи: 50.0 миллиард доллар

Фуқаролиги: Америка Қўшма Штатлари

Яшаш жойи: Медина, Вашингтон штати, АҚШ

Саноат соҳаси: Дастурий таъминот

Оилавий аҳволи: оилали, 3 нафар фарзанди бор

Олий таълим: Гарвард университети (тугалламаган)

2-ўрин – Уоррен Баффет

Ёши: 75

Бойлиги: ўзи ишлаб топган

Манба: Berkshire Hathaway

Маблағи: 42.0 миллиард доллар

Фуқаролиги: Америка Қўшма Штатлари

Яшаш жойи: Омайа, Небраска штати, АҚШ

Саноат соҳаси: Инвестиция

Оилавий аҳволи: 3 нафар фарзанди бор

Олий таълим: Небраска университети бакалаври, Колумбия университети магистри

3-ўрин – Карлос Слим Хелу

Ёши: 66

Бойлиги: Меросни кўпайтириш

Манба: Telecom

Маблағи: 30.0 миллиард доллар

Фуқаролиги: Мексика

Яшаш жойи: Мехико шаҳри, Мексика

Саноат соҳаси: Коммуникация

Оилавий аҳволи: 6 нафар фазанди бор

4-ўрин – Ингвар Кампрад

Ёши: 79

Бойлиги: ўзи ишлаб топган

Манба: Ikea

Маблағи: 28.0 миллиард доллар

Фуқаролиги: Швеция

Яшаш жойи: Лозанна, Швейцария

Саноат соҳаси: Савдо-сотиқ

Оилавий аҳволи: оилали, 4 нафар фарзанди бор

5-ўрин – Лакшми Миттал

Ёши: 55

Бойлиги: Меросни кўпайтириш

Манба: Steel

Маблағи: 23.5 миллиард доллар

Фуқаролиги: Ҳиндистон

Яшаш жойи: Лондон, Буюк Британия

Саноат соҳаси: Ишлаб чиқариш

Оилавий аҳволи: оилали, 2 нафар фарзанди бор

Олий таълим: Калкутта Авлиё Хавиер коллежи бакалаври

АбдулАзиз тайёрлади.

«7 мўъжиза» газетаси, 08.06.2006

[singlepic id=47 w=500 h=500 float=center]

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *