Алишер Навоий «Хамса»си Интернетда!

Бугун ўзбек интернети яна бир катта манба билан бойиди.
Алишер Навоийнинг «Хамса» асари илк бор онлайн оламга тўлиқ жойланди.
Марҳамат азизлар, буюк шоиримизнинг маънавият гулшанидан баҳраманд бўлинг:

Жами 54 минг мисрадан иборат Навоийнинг «Хамса»си 1483-1485 йилларда ёзилган бўлиб, беш достондан иборат. Улар қуйидагилар:

1. «Ҳайрат ул – аброр» («Яхши кишиларнинг ҳайратланиши»). Асар 7976 мисра (3988 байт) бўлиб, 64 боб, 20 мақолатдан иборат. Булардан 21 боби муқаддима, 40 боби — 20 мақолат ва 20 ҳикоя ҳамда масал, сўнгги уч боби эса асар хотимасидир. «Ҳайрат ул – аброр» 1483 йилда арузнинг сариъ баҳрида ёзилган бўлиб, анъанавий муқаддима – «ҳамд ва наът» билан бошланади.

Алишер Навоий. Ҳайратул-аброр

Saqlab olish
Онлайн мутолаа

2. «Фарҳод ва Ширин». Асар 1484 йилда ёзилган бўлиб, 59 боб, 5782 байтдан иборат. Бу мавзу аслида эски бўлиб, муайян тарихий шахсларга бориб тақалади.

Алишер Навоий. Фарҳод ва Ширин

Saqlab olish
Онлайн мутолаа

3. «Лайли ва Мажнун». Бу асар ҳам 1484 йилда ёзилган бўлиб, у 36 боб, 3622 байтдан иборат. Бу достон севги ҳақидаги достонлар орасида энг ғамгин ва дардли асардир.

Alisher Navoiy. Layli va Majnun

Muallif: Alisher Navoiy
Hajmi: 1,20 Mb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Онлайн мутолаа

4. «Сабъаи Сайёр» («Етти сайера»). Асар 1484 йилда ёзилган бўлиб, 38 боб, 5000 байтдан иборат. “Сабъаи сайёр” асари “ҳикоя ичида ҳикоя” усулида ёзилган.

Alisher Navoiy. Sab’ai sayyor

Muallif: Alisher Navoiy
Hajmi: 18,6 Mb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Онлайн мутолаа

5. «Садди Искаидарий» («Искандар девори»). Бу асар 1485 йилда ёзилган бўлиб, 89 боб, 7215 байтдан иборат. У «Хамса» достонлари ичидаги ҳажм жиҳатидан энг каттасидир.

Alisher Navoiy. Saddi Iskandariy

Muallif: Alisher Navoiy
Hajmi: 12,4 Mb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Онлайн мутолаа

2 thoughts on “Алишер Навоий «Хамса»си Интернетда!

  1. Thanks for the great moral help. I have been searching for Navoi’s Lyrics for along time on the Net. Thanks for your help.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *