Туркийдаги «бер яқ» (бериги ёқ, бериги томон) бирикмаларидан русча «берег» сўзи ясалган.
* * *
Туркийдаги «бала игез» (эгиз бола) бирикмаларидан русча «близнец» сўзи ясалган.
* * *
Туркийдаги «бурд» (мўйлов, мурт) сўзидан русча «борода» сўзи ясалган.
* * *
Туркийдаги «беләзек» (биларзик, билагузук) сўзидан русча «браслет» сўзи ясалган.
* * *
Туркийдаги «бер атадан» (бир отадан) бирикмаларидан русча «брат» сўзи ясалган.
* * *
Туркийдаги «берек оек» (оёқни бириктирувчи) бирикмаларидан русча «брюк» сўзи ясалган.
* * *
Қадимги туркий тилда арава ғилдирагининг таглиги маъносида ишлатилган «турмаз» сўзи айни пайтда биз ҳам ишлатаётган рус тилидаги «тормоз» сўзнинг келиб чиқишига сабаб бўлган.
* * *
Қадимги туркий тилда аралаштирмоқ, қориштирмоқ маъноларини ифодаловчи «жўғурмақ» сўзидан олиниб, суюқ қатиқ маъносини англатадиган «йўғурт» сўзи инглиз тили орқали бошқа тилларга «йогурт» шаклида тарқалган.
* * *
Қадимги туркийларда сув ёки суюқлик тўлдирилиб, от ва бошқа уловлар эгарига қўшиб боғланадиган чарм идиш «бақлақ» дейилган. Ҳозирда биз унинг ўрнига асли туркийдан ўзлашиб, сўнг рус тили орқали қайтиб келган «баклажка» сўзини кўп бора ишлатамиз. «Бақлақ» сўзи рус тилига «баклак» тарзида ўтган, сўнг кичрайтириш қўшимчалари қўшилиб, «баклажка» юзага келган. «Бақалоқ» сўзининг ўзаги ҳам «бақлақ» билан боғлиқ экан. Одатда ўша пайтдаги меш-идишлар хуппа семиз бўлган экан, шунга семиз одамларни бақлоққа ўхшатиб, «бақалоқ» дейишган экан.
* * *
Қадимги туркийларнинг «тамғачи» (муҳрдор) касби номидан русча «таможня» сўзи олинган.
* * *
Қадимги туркийларнинг катта ҳарбий бўлинмаси «бўлук» дейилган. Бу сўз туркий тилдан рус тилига, рус тилидан яна ўзимизга қайтиб «полк» кўринишини олди.
* * *
Қадимги туркийдаги «бағаш» («боғланган») сўзидан русча «багаж» сўзи ясалган.
* * *
Қадимги туркийдаги «қора тош» бирикмасидан русча «карандаш» сўзи ясалган.
* * *
Асли араб тилидаги «дор ас-сино» (устахона) сўзидан олиниб, туркий тилдаги қурол-яроғ устахонаси маъносини англатувчи «тарсана» сўзи орқали русча «арсенал» сўзи ясалган.
* * *
Туркий тилдаги «билбес» (билмас) сўзидан русча «балбес» сўзи келиб чиққан.
* * *
Форсийча «банд» ва туркий «эт» сўзларидан, яъни, «банд эт» (қама) бирикмасидан русча «бандит» сўзи ясалган.