Арчазор

Лашкарак ўрмонлари бўйлаб сайр

Европанинг гўзал Альп тоғлари бағрида жойлашган Швейцария табиати оммавий ахборот воситаларида жуда кўп реклама қилинган. Шу боис қаерда гўзал тоғ, ўрмон, сув ва ўтлоқ манзарасини кўрсак, Швейцарияга менгзайдиган бўлиб қолганмиз. Юртимизда ҳам Ўзбекистон Швейцарияси (Зомин), Водий Швейцарияси (Шоҳимардон) деб аталмиш жойлар бир қанча. Қурама тоғлари бағрида жойлашган Лашкаракка ҳам Ўзбекистон Швейцарияси деб таъриф беришган экан. Тўғриси, бормагунча бунга ишонмагандим. Лашкарак Давоми …

Бахмал манзаралари: Новқа ва Мўғол бўйлаб

Бахмал туманидаги Новқа қишлоғида учинчи бор меҳмон бўлишим. Илк бор 2006 йили новқалик дўстим Азизбекнинг таклифи билан бу гўзал масканга келган ва унинг табиатидан баҳри дилим очилганди. Ўшанда қишлоқдан тоғ лоласини излаб юқорига кўтарилган, тоғнинг пастки қисмларида зиёратчилар лолани териб кетгани сабаб, аранг Томчиқоқ чўққисидан тоғ лоласини топгандик. Чўққининг устида турарканман, ният қилгандим: иншааллоҳ, бу ерларга онамни олиб келаман. Онам Давоми …